Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан В гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия (3:2), Ироқ (4:1) ва Саудия Арабистонини (3:1) мағлуб этди. Ироқликлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Барча ўйинлари 24 апрель куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан тўқнаш келади. Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари С гуруҳидан…

Батафсил...

Қирғизистон солиқ хизмати касса чекларини талаб қилиш кампаниясини бошлади

Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ хизмати фуқаролардан товарлар ёки хизматлар сотиб олаётганда нақд пул чекларини талаб қилишни рағбатлантириш кампаниясини эълон қилди. Бу ҳақдаги эълон вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинди. «Фуқароларни ушбу акцияда фаол қатнашиб, қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритишга чақирамиз. Акцияда iPhone ва смартфонлар ўйналади», — дейилади хабарда. Иштирокчиларга Facebook ва Instagram (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) ижтимоий…

Батафсил...

Прокуратура бишкеклик фуқародан тортиб олинган тўрт ойлик қизалоқ ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатди

Бишкекнинг Октябрь тумани прокуратураси ходимлари пойтахтлик фуқаронинг тўрт ойлик асраб олган қизалоғини тортиб олган милиция ва ижтимоий соҳа ходимларига нисбатан масъулиятсизлик моддаси билан жиноий иш қўзғатди. Бундан ташқари, болани касалхонага ётқизишган ва у ерда гўдак вафот этган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратурасига таяниб, «Сводка-АКИпресс» нашри хабар берди. Назорат маҳкамаси маълумотларига кўра, 8 апрель куни бир аёл Октябрь тумани ижтимоий ҳимоя бўлимига мурожаат қилиб, асраб олган фарзандига…

Батафсил...

Садир Жапаров Озарбайжонга давлат ташрифи билан борди

Садир Жапаров оҳирги марта Бокуда ноябрда бўлган. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 24-25 апрель кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди. Садир Жапаров Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. “Шунингдек, Давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлисини ўтказиш режалаштирилган, унинг якунлари бўйича президентларнинг…

Батафсил...

Кемерон: Қирғизистон ҳамкор танлашда эркин бўлиши керак

Буюк Британия Қирғизистонда ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш сармоя жамғармасини ташкил этади. Қирғизистон ўз халқаро ҳамкорларини бемалол танлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бундай фикрни 22 апрель куни Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Бишкекка ташрифи чоғида билдирган. Қирғизистонда у президент Садир Жапаров ва Ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан музокаралар ўтказди. Кемероннинг маълум қилишича, Қирғизистон раҳбарияти билан икки давлат ўртасидаги…

Батафсил...

Райимбек Матраимов ҳибсда яна икки ой қолади

«Райим Миллион» лақаби билан танилган божгир Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Бишкек туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимовга нисбатан қўллланган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини яна 2 ойга чўзди. У МХДҚ изоляторида 26 июнгача сақланади. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда…

Батафсил...

Автобусда ухлаб ётган аёлга шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

Термиздан Тошкент шаҳрига келаётган автобусда ёнида ўтирган аёл ухлаб қолганидан фойдаланиб, унга шилқимлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди. Эркак судда аёлга қўли тегиб кетганини айтган. 19 апрель куни бўлиб ўтган судда келтирилишича, ҳолат 2023 йилнинг 15 ноябрь куни содир бўлган. 1979 йилда туғилган А.Р. Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобуснинг ичида бўла туриб, ёнида ўтирган аёлнинг ухлаб…

Батафсил...