Ўшдаги юк ташувчилар Ўзбекистонга киришда муаммоларга учраётганидан шикоят қилмоқда

Ўзбекистон 2024 йил 1 апрелдан Қирғизистондан кираётган юк машиналаридан махсус рухсатнома талаб қила бошлаган.

Ўшда юк машина ҳайдовчилари 2 апрель куни Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ваколатхонаси олдида намойиш ўтказди. Улар қўшни Ўзбекистонга киришда муаммоларга учраётганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизмати хабар бермоқда.

Намойишда Хитойдан юк ташувчи 100 га яқин ҳайдовчи иштирок этган. Улар Хитойдан Ўзбекистонга юк олиб ўта олмаётганликларини, Ўзбекистон томони товарларни олиб кириш учун рухсат талаб қилаётганини айтмоқда. Улар Қирғизистон томони ҳам ўзбек ҳайдовчиларидан ҳам ҳудди шундай рухсатнома талаб қилишини сўрамоқда.

Йиғилганлар транспорт ва коммуникациялар вазири билан учрашишни талаб қилган. Улар билан бўлим бошлиғи Тариел Келдибеков учрашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 2024 йил 1 апрелдан Қирғизистондан кираётган юк машиналаридан махсус рухсатнома талаб қила бошлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ