Боғ майдонининг учдан бир қисмини юқори лавозимдаги амалдорлар, катта тадбиркорлар ва депутатлар ўзаро бўлиб олганлиги айтилмоқда. Бишкекдаги «Отатурк» номидаги марказий истироҳат боғи ноқонуний қурилган иншоатлардан тозаланади. Пойтахт ҳокими Айбек Жунушалиев 16 апрель куни маълум қилишича, боғ ҳудудидаги ерларни жисмоний ва юридик шахсларга ажратиб бериш ҳақидаги 124 қарор бекор қилинмоқда. Боғ ҳудудидан ерларни яшаш ва тадбиркорлик фаолияти учун ажратиш ҳақидаги қарорларни…
Батафсил...Oy: Aprel 2024
Бишкекдаги марказий истироҳат боғини иншоатлардан тозалаш ҳақидаги ҳоким қарорини прокуратура текширади
Боғ майдонининг учдан бир қисмини юқори лавозимдаги амалдорлар, катта тадбиркорлар ва депутатлар ўзаро бўлиб олганлиги айтилмоқда. Бишкекдаги «Отатурк» номидаги марказий истироҳат боғи ноқонуний қурилган иншоатлардан тозаланиши ҳақидаги ҳоким қарорини қонунга мослигини прокуратура текширади. Бу ҳақида Бош прокурор Курманкул Зулушев парламент йиғилиша маълум қилган. Аввалроқ пойтахт ҳокими Айбек Жунушалиев боғ ҳудудидаги ерларни жисмоний ва юридик шахсларга ажратиб бериш ҳақидаги 124 қарор…
Батафсил...Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда Норин дарёсида ГЭС қуришга келишиб олди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари охирги тилга олинган республика ҳудудида биргаликда Қамбарота гидро электр станцияси (ГЭС-1) ни қуришга келишиб олдилар. Иншоот Норин дарёси бўйида қурилади, дейилади Қозоғистоннинг очиқ норматив-ҳуқуқий актлар сайтида эълон қилинган ҳукуматлараро келишув лойиҳасида. Ҳужжатга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун томонлар Қирғизистоннинг 34 фоиздан, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳар бирининг улуши 33 фоиздан иборат бўлган акциядорлик жамиятини тузадилар. Шартнома асосчилари мустақил равишда белгиланади. Шу билан…
Батафсил...Қирғизистондаги Сорос жамғармаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда
Қирғизистонда нотижорат ташкилотлари (“хорижий агентлар”) тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар кирилгани туфайли “Сорос-Қирғизистон” жамғармаси ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда ташкилот сайти орқали маълум қилинган. Баёнотда бу қонун “халқаро ҳамжамият томонидан молиялаштирилувчи маҳаллий ташкилотлар фаолиятига номутаносиб ва ортиқча чекловлар жорий қилиши” айтилган. “Сорос-Қирғизистон” жамғармасига “Очиқ жамият” фондлари томонидан 1993 йили асос солинган. Қайд этилишича, ўтган 30 йил ичида жамғарма ҳам ҳукумат, ҳам фуқаролик…
Батафсил...Қирғизистонда TikTok платформаси блокланди
МХДҚ фикрича, платформада «контент цензураси бўйича тизимли ва қатъий ёндашув» мавжуд эмас. TikTok ижтимоий тармоғи Қирғизистонда аҳийри блокланиши мумкин. Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати интернет-провайдерларга бу тармоқни блоклашни сўраб хат юборган. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, бу хат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси талаби билан юборилган. МХДҚ фикрича, платформада «контент цензураси бўйича тизимли ва қатъий ёндашув» мавжуд эмас. Қирғизистон…
Батафсил...Ўзбекистон Қамбарота ГЭСи қурилишида иштирок этади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Норин дарёсида Қамбарота гидроэлектростанцияси (“Қамбарота-1” ГЭСи) қурилиши тўғрисидаги шартномани имзолашади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан муҳокама учун ёйинланган ҳукуматлараро шартнома лойиҳасида айтилган. Шартномада ГЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш ва унинг эксплуатацияси доирасида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик шартларини белгилаш режаланмоқда. Ҳужжатга мувофиқ, уч мамлакат томонидан белгиланган ташкилотлар Қамбарота ГЭСи томонидан ишлаб чиқариладиган бутун электр энергиясини сўзсиз…
Батафсил...Қирғизистондан 60 дан ортиқ покистонлик ва бангладешликлар депортация қилинмоқда
Покистоннинг Қирғизистондаги элчиси Ҳасан Али Зайгам айтишича, ҳозирда мамлакатда 14 минг покистонлик яшамоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекда миграция қонунчилигини бузган Покистон ва Бангладеш фуқароларини аниқлади. МХДҚ матбуот хизмати хабар беришича, 14 апрель куни ўтказилган тадбирлар давомида виза муддати ўиб кетган 64 нафар чет эллик фуқаро аниқланган. «Улар ишлаш учун мамлакатимизга қонуний йўл билан кириб келган. Бироқ аксариятида тегишли малака…
Батафсил...«Сорос–Қирғизистон» фонди ўз фаолиятини тўхтатди
Open Society Foundations республикада «хорижий агентлар тўғрисида» номи билан машҳур «хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан «Сорос-Қирғизистон» фонди ёпилганини эълон қилди. Ушбу хабар фонд сайтида эълон қилинган. Унда айтилишича, «Сорос-Қирғизистон» маҳаллий ходимлардан ташкил топган ва улар ёрдами бошқарилади, лекин молияни хориждан олади. Бу эса уни хориждан молиялаштириладиган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари қатори «сиёсий» фаолияти тўғрисида ҳокимиятга ҳисобот беришга мажбур қилади…
Батафсил...Норинда тегажонликда гумонланган ўқитувчи ўзини осиб қўйди
Маълум бўлишича, ўқитувчи шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, жинсий эҳтиёжини қондирмоқчи бўлган. Қирғизистоннинг Норин шаҳрида вояга етмаган қизларга тегажонлик қилишда гумонланган ўқитувчи ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Норин ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда. Аввалроқ бир нечта ўқувчи қиз Инстаграм ижтимоий тармоғида аноним тарзда ушбу инглиз тили ўқитувчиси томонидан тегажонликка учраганини айтган. Уларнинг айтишича,…
Батафсил...Осиё чемпионати: Икки қирғиз полвони бронза медалга эга бўлди
Осиё чемпионати Бишкек Арена спорт мажмуасила ўтмоқда. Мусобақага Осиёнинг 30 давлатидан 600 спортчи иштирок этмоқда.
Батафсил...Ала-Тоо майдони реконструкция учун ёпилади
Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида капитал таъмир ишлари олиб борилади. Майдонни «маданий ва туристик объект» қилиш учун арка, фаввора ҳамда савдо расталари янгиланади. Тахминий эскизлар тайёр.
Батафсил...Бишкек ҳокимининг ўринбосари мансаб суиистеъмолида гумонланиб ҳибсга олинди
Сазиқулов ўз ваколати доирасидан чиқиб, дўкон қуриш учун шаҳарнинг қоқ марказидан давлатга қарашли ерни ажратиб берган. Ушбу ернинг бозор қиймати камида 200 минг долларни ташкил этади. Бишкек шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мақсатбек Сазиқулов ҳибсга олинди. У шаҳар марказида дўконлар қуришга ноқонуний руҳсат берганликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати. Баёнотда айтилишича, ўринбосар ўзига яқин инсон воситачилигида «тадбиркорларга…
Батафсил...“Бирлик” етакчиси Абдураҳим Пўлатов АҚШда вафот этди
Ўзбекистондаги илк мухолифат ташкилоти бўлган “Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, кибернетик олим Абдураҳим Пўлатов 78 ёшида АҚШда вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди. 1998 йилдан буён Қўшма Штатларда муҳожиротда яшаб келган Пўлатов Каримов режимининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган. Абдураҳим Пўлатов 1945 йили Тошкент вилоятида туғилган. 1962 йилда…
Батафсил...Қозоғистондаги «январь воқеалари»да қўлга олинган Викрам Рузахунов қийнаганлар ҳибсга олинди
Викрам Рузахунов қийноқлар остида Қозоғистон телеканалига “Қозоғистонга вазиятни издан чиқариш учун келганини ва бунинг учун 200 доллар ҳақ олганини” айтишга мажбур бўлган. Олмаота шаҳрида 2022 йилдаги «январь воқеалари» пайтида асоссиз равишда қўлга олинган қирғизистонлик жаз пианисти Викрам Рузахуновни қийноққа солган 4 нафар қозоқ полициячиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда санъаткорнинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. “Тергов ҳолис ва адолатли тарзда мантиқий…
Батафсил...Freedom House: Марказий Осиё республикалари «авторитар режимли» давлатлар мақомини сақлаб қолмоқда
Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа ва Осиёнинг 29 давлатидаги демократия даражасини баҳоловчи «Ўтиш даври мамлакатлари» йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботдан кўриниб турибдики, Марказий Осиёнинг барча постсовет республикалари «авторитар режимли» давлатлар мақомини сақлаб қолган. ℹ️ Мутахассислар аҳолининг мамлакатни бошқаришдаги иштироки даражасини етти балллик тизим ёрдамида баҳолайди, бунда етти балл давлат ва жамият демократиясининг максимал даражаси, бир балл эса минимал ҳисобланади. «Авторитар режим» зонасидан…
Батафсил...Бишкек Москва полицияси ходимларининг қўпол муомаласи юзасидан Россия ТИВга нота юборди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз томонидан Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси маслаҳатчисига нисбатан полициянинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати юзасидан расмий нота олди. Бу ҳақда РФ элчихонаси консул маслаҳатчиси Андрей Бурьевой ҚР ТИВ консуллик бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради Қирғизистон дипломатик маҳкамаси матбуот хизмати. «Учрашувда Қирғизистон томони Россия Федерацияси ички ишлар органлари ходимларининг 1961 йилги «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги Вена конвенцияси қоидаларини қўпол равишда бузган…
Батафсил...Садир Жапаров: Бошқа тилларга қарши бўлмаслигимиз керак
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат парламенти спикери Нурланбек Шакиевнинг чет тилидаги интернет контентларини блоклаш ташаббусига изоҳ бераркан, депутатнинг сўзлари унинг шахсий фикри эканни ва бу республиканинг давлат сиёсатига тўғри келмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги хабар берди. Жапаров кўплаб сиёсатчилар қатори қирғиз тилини ривожлантириш ғояларини қўллаб-қувватлашини айтди. Шу билан бирга, у БМТнинг расмий тиллари қаторига кирувчи рус ва инглиз тилларидан воз кечишга ҳожат йўқ, деб…
Батафсил...Бишкек ИЭСда юз берган авариядан кўрилган зарар 69 млн сўмга, реконструкция ишлари 250 млн долларга баҳоланди
Жорий йил 2 февралига ўтар кечаси Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида юз берган авариядан кўрилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 69,6 миллион сўмни (782 минг доллар) ташкил қилади. Бу ҳақда 11 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИЭС директори Алпбек Садиров маълум қилди, дея хабар беради «Кабар». Матбуот анжуманида Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авария сабабларини аниқлаш бўйича идоралараро комиссия ишининг натижалари тақдим этилди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси…
Батафсил...Қирғизистон парламенти спикери интернетда чет тилидаги контентларни блоклашни талаб қилди
Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) спикери Нурланбек Шакиев интернетда хорижий тиллардаги контентларни блоклаш зарурлигини айтди. Бу ҳақда Kaktus.media хабар берди. Шакиевнинг фикрича, чет тилидаги контентларни тақиқлаш қирғиз тилини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Спикер Жогорку Кенеш йиғилишида «Қирғизистон Республикасида ҳалол саноати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида «тил» мавзусини кўтарди. Шакиев арабча «ҳалол» сўзини қирғизча «адал» сўзига алмаштириш кераклигини таъкидлади. «Нега биз…
Батафсил...Қирғизистонда фаол Зарина Тўроқуловага қўлланган шартли жазо қамоққа алмаштирилди
Аввалроқ Первомайский туман суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди, бироқ бу жазони шартли назоратга алмаштирган эди. Бишкек шаҳар суди 5 апрель куни фаол Зарина Тўроқуловага нисбатан қўлланган пробация назоратини қамоқ жазосига алмаштирди. Бу ҳақда фаолнинг адвокати Акмат Алагушев Озодлик радиосининг қирғиз хизматига маълум қилди. Аввалроқ Первомайский туман суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди, бироқ бу жазони…
Батафсил...