Қирғизистондан 60 дан ортиқ покистонлик ва бангладешликлар депортация қилинмоқда

Покистоннинг Қирғизистондаги элчиси Ҳасан Али Зайгам айтишича, ҳозирда мамлакатда 14 минг покистонлик яшамоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекда миграция қонунчилигини бузган Покистон ва Бангладеш фуқароларини аниқлади.

МХДҚ матбуот хизмати хабар беришича, 14 апрель куни ўтказилган тадбирлар давомида виза муддати ўиб кетган 64 нафар чет эллик фуқаро аниқланган.

«Улар ишлаш учун мамлакатимизга қонуний йўл билан кириб келган. Бироқ аксариятида тегишли малака бўлмагани ҳамда маошларнинг пастлиги деб муносиб иш тополмаган”, дейилади МХДҚ хабарида.

Ушбу чет элликларга жаримага солинди ҳамда мамлакатдан чиқариб юборилади.

Қирғизистонда Покистон, Бангладеш ва Ҳиндистондан келганлар талайгина. Улар асосан Қирғизистонга тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш учун ёки етказиб бериш, тикувчилик каби соҳаларида ишлаш учун келади. Покистоннинг Қирғизистондаги элчиси Ҳасан Али Зайгам Қирғизистонда 14 минг покистонлик яшаётганини айтган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ