Норинда тегажонликда гумонланган ўқитувчи ўзини осиб қўйди

Маълум бўлишича, ўқитувчи шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, жинсий эҳтиёжини қондирмоқчи бўлган. 

Қирғизистоннинг Норин шаҳрида вояга етмаган қизларга тегажонлик қилишда гумонланган ўқитувчи ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Норин ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

Аввалроқ бир нечта ўқувчи қиз Инстаграм ижтимоий тармоғида аноним тарзда ушбу инглиз тили ўқитувчиси томонидан тегажонликка учраганини айтган. Уларнинг айтишича, ўқитувчи шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, жинсий эҳтиёжини қондирмоқчи бўлган.

Жамоатчилик бу воқеалардан жунбушга келгач, полиция қизлар келтирган фактлар бўйича терговни бошлаган.

Ўтган йили Қирғизистон иккинчи марта WPS (Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги индекси) рейтингида Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли мамлакат деб топилган. Ҳисоботда айтилишича, Қирғизистонда давлат органларида аёлларнинг улуши 20 фоиздан ошмайди, қирғиз аёлларининг 13 фоизи яқинлари томонидан зўравонликка учрамоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ