Қирғизистонда фаол Зарина Тўроқуловага қўлланган шартли жазо қамоққа алмаштирилди

Аввалроқ Первомайский туман суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди, бироқ бу жазони шартли назоратга алмаштирган эди. 

Бишкек шаҳар суди 5 апрель куни фаол Зарина Тўроқуловага нисбатан қўлланган пробация назоратини қамоқ жазосига алмаштирди. Бу ҳақда фаолнинг адвокати Акмат Алагушев Озодлик радиосининг қирғиз хизматига маълум қилди.

Аввалроқ Первомайский туман суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди, бироқ бу жазони шартли назоратга алмаштирган эди.

“Шаҳар суди прокуратура эътирозини маъқуллади ва Тўроқуловага тайинланган синов муддатини бекор қилиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди”, деди Алагушев. Унинг қўшимча қилишича, фаол суд залида ҳибсга олинган.

Зарина Тўроқулова 2023 йил сентябрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Facebook ижтимоий тармоғидаги изоҳлари учун ҳибсга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, у «оммавий тартибсизликлар» моддасига тушадиган провокацион материалларни тизимли равишда чоп этиб келган. Ўз навбатида, фаол ўз саҳифасида иккита мақолани бўлишганини, унга нисбатан қўзғатилган ишни “душманлари томонидан уюштирилган сиёсий буюртма” деб ҳисоблашини айтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ