Қозоғистондаги «январь воқеалари»да қўлга олинган Викрам Рузахунов қийнаганлар ҳибсга олинди

Викрам Рузахунов қийноқлар остида Қозоғистон телеканалига “Қозоғистонга вазиятни издан чиқариш учун келганини ва бунинг учун 200 доллар ҳақ олганини” айтишга мажбур бўлган.

Олмаота шаҳрида 2022 йилдаги «январь воқеалари» пайтида асоссиз равишда қўлга олинган қирғизистонлик жаз пианисти Викрам Рузахуновни қийноққа солган 4 нафар қозоқ полициячиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда санъаткорнинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Тергов ҳолис ва адолатли тарзда мантиқий якунигача олиб борилади, деб бизни ишонтиришди. Бу тўрт жиноятчини ушланиши фақатгина бошланишдир”,-дейди Викрам.

Машҳур мусиқачи, пианист Викрам Рузахунов 2022 йилнинг 8 январида Олмаотада қўлга олинган. У қийноқлар остида Қозоғистон телеканалига “Қозоғистонга вазиятни издан чиқариш учун келганини ва бунинг учун 200 доллар ҳақ олганини” айтишга мажбур бўлган.

 

Мана шу интервью эълон қилинганидан сўнг, қирғиз ва қозоқ жамоатчилиги машҳур мусиқачини таниб қолган. Бунинг ортидан қозоқ полицияси Қирғизистон ҳукумати талаби билан уни қамоқдан бўшатишга мажбур бўлган. Викрам Рузахуновни қийноққа солган қозоқ полициячиларига нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 146-моддаси (қийноқ) асосида жиноят иши қўзғатилган, бироқ 2022 йилнинг май ойида мусиқачи Олмаотадаги тергов ҳаракатларида иштирок этмаганлиги важи билан иш тўхтатилган эди.

Рузахуновни сўроқ қилган қозоқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг қовурғаларини синдирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ