Бишкек ҳокимининг ўринбосари мансаб суиистеъмолида гумонланиб ҳибсга олинди

Сазиқулов ўз ваколати доирасидан чиқиб, дўкон қуриш учун шаҳарнинг қоқ марказидан давлатга қарашли ерни ажратиб берган. Ушбу ернинг бозор қиймати камида 200 минг долларни ташкил этади.

Бишкек шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мақсатбек Сазиқулов ҳибсга олинди. У шаҳар марказида дўконлар қуришга ноқонуний руҳсат берганликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати.

Баёнотда айтилишича, ўринбосар ўзига яқин инсон воситачилигида «тадбиркорларга асоссиз ва ноқонуний имтиёзлар бериб келган. Ҳусусан, Сазиқулов ўз ваколати доирасидан чиқиб, дўкон қуриш учун шаҳарнинг қоқ марказидан давлатга қарашли ерни ажратиб берган. Ушбу ернинг бозор қиймати камида 200 минг долларни ташкил этади”, дейилади МХДҚ баёнотида.

Аввалроқ ушбу дўкон қурилган ер участкасида давлат ҳисобидан ҳиёбон ташкил этилган эди. Ҳиёбоннинг ташкил этишига ҳам ушбу ҳоким ўринбосари маъсул бўлган. Тендер ва ҳиёбоннинг қурилиши жараёнида давлатга камида 6-7 миллион сом зарар келтирилган.

Ҳозирча бир ойга ҳибсга олинган ҳоким ўринбосари Бишкекда транспорт ва қурилиш соҳасига маъсул бўлган. У 2021 йил сентябрь ойида бу лавозимига тайинланган эди. Унгача Мақсадбек Сазиқулов Молия вазирлиги ва президент девонида ишлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ