Термиздан Тошкент шаҳрига келаётган автобусда ёнида ўтирган аёл ухлаб қолганидан фойдаланиб, унга шилқимлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди. Эркак судда аёлга қўли тегиб кетганини айтган. 19 апрель куни бўлиб ўтган судда келтирилишича, ҳолат 2023 йилнинг 15 ноябрь куни содир бўлган. 1979 йилда туғилган А.Р. Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобуснинг ичида бўла туриб, ёнида ўтирган аёлнинг ухлаб…
Батафсил...Oy: Aprel 2024
Қирғизистонга расмий сафар билан Буюк Британиянинг ТИВ бошчиси келди
Сафар вақтида икки мамлакатнинг ташқи сиёсий идоралари бошчиларининг ўртасида сўзлашувлар олиб борилиб, улар қирғиз-британ ҳамкорлигининг бўлажак келажагини муҳокама қилишлари таъкидланди. Шунингдек Кэмерон президенти Садир Жапаров ҳамда Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров билан учрашуви режалаштирилмоқда.
Батафсил...Қирғизистонда тўнтаришга уринишда айбланаётган бизнесмен Имомидин Тошов ушланди
У Қозоғистонга қочиб кетган эди. Йирик тадбиркор Имомидин Тошов Қирғизистоннинг Чуй вилоятида ушланди, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси. МХДҚ Имомидин Тошовни давлат тўнтаришини содир этишга уринишда айбламоқда. «Имомидин Ташов чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, ҳокимиятни эгаллашни кўзлаган кучларни жамлаш мақсадида Олмаотадан Қора-Болтага йўл олаётганида ушланди», дейди МХДҚ ўз баёнотида. Айтилишича, йирик тадбиркор, «КЖ групп» қурилиш ширкатининг раҳбари Имомидин…
Батафсил...Ўш вилоятида сел тошқини оқибатида бир киши нобуд бўлди
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида сел тошқини бир машинани оқизиб кетгани натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 21 апрель кунги маълумотига таянган ҳолда хабар қилди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, Мирзаке – Қорағулжа – Олойқув автойўлининг 41-километрида (Қорағулжа тумани) ичида бир эркак, икки аёл ва бир ёш бола бўлган автомобилни сел тошқини суриб кетган. Қайд…
Батафсил...Депутат Эмилбек Жусупов ўз мандатидан воз кечди
Аввалроқ ўнлаб одам Эмилбек Жусупов асос солган «Эмаком» қурилиш компаниясидан уй сотиб олганини, бироқ уйлар ҳамон уларга топширилмаганидан шикоят қилган эди. Депутатнинг ўзи ҳозирда ушбу компанияга алоқаси йўқлигини айтмоқда. Жўқорғу Кенеш депутати Эмилбек Жусупов 20 апрель куни Марказий сайлов комиссияга депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида ариза топширди. Бу ҳақда МСК вакиллари Абдижапар Бекматов ва Акбалиқ Жумалиева Озодлик радиосига маълум…
Батафсил...Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубогининг амалдаги ғолибини мағлуб этди
Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида қитъанинг амалдаги чемпиони Япония терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда Қирғизистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 51-ўринда турган кучли ўрталик жамоаси саналади. Япония Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ва рейтингда 12-ўринни эгаллаб турибди, шунинг учун ғалабани сенсацион деб ҳисоблаш лозим. Қирғизистонлик футзалчилар учрашувни ўта шиддатли бошладилар ва юқори босим билан рақибларини…
Батафсил...Москвада собиқ УХХ ходимига суиқасдда гумонланувчи Бишкекда ушланди
Украина собиқ УХХ зобити Прозоровни хоин деб ҳисоблайди. Россияга ишлаган Украина Хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Василий Прозоровнинг машинаси 12 апрель куни Москвада портлатилган эди. Василий Прозоровнинг жонига суиқасд қилишда гумонланган шахс 19 апрель куни Бишкекда қўлга олинди ва дарҳол Москвага олиб кетилди. Бу ҳақида ТАСС давлат агентлиги ва The Insider нашрлари ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. Украина собиқ УХХ зобити…
Батафсил...Қирғизистон ТИВ Яқин Шарққа саёҳат қилмасликни тавсия қилди
Исроил армияси 19 апрель куни Эрон ҳудуди бўйлаб зарба берди, бу зарбалардан ҳеч қаерга шикаст етмаганини билдирган Эрон эса “максимал даражада” жавоб қайтаришни ваъда қилмоқда. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 19 апрель куни фуқароларга Яқин Шарқ минтақасига, хусусан, Исроил, Эрон, Сурия, Ироқ, Ливан ва Фаластинга саёҳатдан тийилиб туришга чақирди. ТИВ буни “минтақада давом этаётган кескин вазият” билан изоҳлади. Исроил армияси 19…
Батафсил...Қирғизистонда инсон органлари савдоси билан шуғулланган гуруҳ аниқланди
Донор битта буйраги учун 1 мингдан 7 минг долларгача, ёлловчи ҳар бир топилган донор учун 3 минг долларгача олган. Пулнинг асосий қисми (30 мингдан 70 минг долларгача) эса ташкилотчига теккан. Қирғизистонда инсон органларини чет элга ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган халқаро гуруҳ аниқланди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, бу гуруҳ чет элга асосан буйракларни сотиш билан шуғулланган. Улар аввал хорижий…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудидаги Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади
Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади. Бу ҳақда «ЭлТР» телеканали хабар берди. «Бизга керакли нарсаларни йиғиштириб олишимиз учун бир ойча вақт беришди. Маҳаллий ҳукумат кўчиб ўтишимизга ёрдам берди ва юк машиналари билан таъминлади», — дейди эксклавнинг собиқ аҳолисидан бири. Кўчирилганларнинг сўзларига кўра, Баракдаги барча уйлар ва ижтимоий объектлар демонтаж қилинган ва улар Қирғизистонга олиб кетилган. Жами 98 оила вақтинча Ўш вилоятининг турли ҳудудларига вақтинча ўрнашган.…
Батафсил...Тўқаев ва Жапаров иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича «тарихий» келишувни имзоладилар
Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Садир Жапаров 19 апрель куни мамлакатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги битимни имзоладилар, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири. Маросим Оқўрдада икки давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгаш йиғилишидан сўнг бўлиб ўтди. Тўқаев аввалроқ 19 апрель куни ушбу ҳужжатни тилга олиб, уни «тарихий» деб атади. «Бугун биз қозоқ-қирғиз муносабатлари ривожига янги суръат бахш этадиган…
Батафсил...Қамчибек Ташиев парламентни коррупционер депутатлардан тозалашга ваъда берди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев коррупционер депутатлардан қутулиш учун республика Жогорку Кенешида (парламент) тозалаш ишларини олиб боришга ваъда берди. Генералнинг қўшимча қилишича, бу жараён бошланган ва келажакда ҳам давом этади, дея унинг сўзларини келтиради Kaktus.media нашри. Ташиев Жалолобод вилоятида ўз бўлими ходимларига янги хонадонлар калитини топшириш маросимида ушбу масалани кўтарган. Унинг таъкидлашича, Жогорку Кенешга инсофсиз шахслар келиб қолган ва ҳозирда бундай…
Батафсил...Депутат Айдарова Ички ишлар вазирини ишдан бўшатишни талаб қилди
Айгул Айдарованинг сўзларига кўра, Ниязбеков «Ички ишлар вазирлиги ходимларига эътибор бермайди ва ўзининг шахсий ишлари билан банд». Шунингдек, халқ вакили вазир «вазифага келгандан сўнг жиноятчилик кўпайиб, коррупция кўпайгани, статистикада бундай бўлмагани»ни таъкидлади. «Вазир ўз бизнеси билан банд, ўз ходимларига эътибор қаратмайди. Ички ишлар вазирлигига бориб кўринг. Бизнинг даражамиз тушиб кетди. […] Ҳурматли Садир Нургўжоевич, ушбу шахснинг позициясига эътибор қаратинг. Ҳозирда…
Батафсил...Матраимов ва ўғрибоши Қамчининг мулклари кимошди савдосига қўйилди
«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган ер участкалари ва квартиралар қўйилмоқда. Бу активларнинг бошланғич баҳоси 5 миллиондан 150…
Батафсил...Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яна махфий туннел топилди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида яна бир ер ости йўли топилди. Бу ҳақда республиканинг Ўш вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, ушбу туннел орқали одамлар ва контрабанда товарлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган. Жумладан, жорий йилнинг 5 апрель куни вилоят ИИБ ходимлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Суриштирувлар натижасида, у қўшни мамлакатга ушбу яширин туннел орқали…
Батафсил...Садир Жапаров расмий ташриф билан Қозоғистонга борди
Ташриф доирасида икки президент ўртасида музокаралар бўлиб ўтади Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда ОАВга Қирғизистон президенти администрациясининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди. Ташриф доирасида икки президент ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Қозоғистон муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама…
Батафсил...Қирғизистонда кўплаган фойдаланувчиларда TikTok ишламай қолди
Аввалроқ Рақамли тараққиёт вазирлигига қарашли Алоқа тармоғини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш хизмати интернет-провайдерларга Қирғизистон ҳудудида Tiktok’ка киришни чеклаш ҳақида хат йўллаган. Вазирлик бундай чора МХДҚнинг хати асосида кўрилаётганини билдирган. Бундай қарор чиқаришга TikTok тарафидан «Болаларнинг соғлиғига, руҳиятига, маънавий ва тарбиясига зарар етказишнинг олдини олиш бўйича чоралар» ҳақидаги қонунда кўзда тутилган моддалар сақланмаётгани сабаб бўлган.
Батафсил...Қамчибек Ташиев гиёҳванд модда бизнесига қарши «аёвсиз кураш» эълон қилишини билдирди
«Аввал гиёҳванд моддани ердан ўстириб чиқаришган бўлса, ҳозирги кунда синтетик гиёҳвандларни қўлланиш кўпайди. Бизнинг мамлакатда лабораториялар ҳам кўпайди. Унинг моддаларини бошқа давлатлардан олиб келишади», — деб билдирди Ташиев. У «ҳуқуқ тартиб органи ходимлари наркобаронлар билан бирлашиб кетаётганини» қўшимча қилди. Унинг айтишича, бир ярим йилда бу бизнесни «ҳимоя қилиб», гиёҳванд сотган 12 нафар милиция ходими қўлга олиниб, жавобга тортилган. Ўтган ҳафтада…
Батафсил...Элмирбек Иманалиевга «Меҳнат қаҳрамони» унвони берилди
Шу билан бирга, манасчи Рисбай Исковга «Қирғиз Республикасининг Халқ артисти», «Манас» театрининг директори Азиз Биймирза ўғлига «Данк» медали, оқин Баян Акматовга «Маданиятда хизмат кўрсатган» фахрий ном берилди. Оқин Изат Айдарқулова ва достончи Улукбек Токтоболот ўғли Фахрий ёрлиқ билан мукофотланишди.
Батафсил...Марказий Осиё давлатлари «мустаҳкам диктатуралар» эканлигича қолмоқда – Freedom House
Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар 20 йилдан бери фақатгина ёмонлашмоқда. Бу ҳақда Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг минтақадаги 29 давлатни қамраб олган “Ўтиш даври мамлакатлари – 2024” ҳисоботида айтилган. Россиянинг Украинага босқини, Тоғли Қорабоғдаги можаро ва сўнгги йиллардаги бошқа воқеалар минтақадаги геосиёсий ўзгаришларни тезлаштирди. «Минтақа мамлакатлари иккига бўлинди: либерал, демократик тузумга иҳлос қўйганлар ва бу тузумни қатъий…
Батафсил...