Матраимов ва ўғрибоши Қамчининг мулклари кимошди савдосига қўйилди

«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган.

Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган ер участкалари ва квартиралар қўйилмоқда. Бу активларнинг бошланғич баҳоси 5 миллиондан 150 миллион сомгачадир.

Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди.

Матраимовга “Ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш” ва «Жиноий даромадни легализация қилиш» моддалари бўйича айблов қўйилган.

«Райим Миллионер» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Озодлик, Клооп ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция тадқиқоти марказининг (OCCRP) қўшма ҳисоботида Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган. У Қирғизистон божхоналарида коррупцион схемалари ташкил этишда айбланиб 2020 йил октябрь ойида қўлга олинган. Райим Матраимов буджетга бир қисми нақд, бир қисми мулк шаклида 2 миллиард сом зарарни қоплаб берган. Судда у ўз айбига иқрор бўлган ва 260 минг сом жаримага тортилган.

Раиймбек Матраимов кузда, жиноий ҳамкори бўлмиш ўғрибоши Қамчибек Колбаев ўлдирилгач, Туркияга, у ердан эса Бакуга чиқиб кетганлиги ҳақида хабар тарқаган эди. МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Райимбек Матраимовни «Қирғизистонда мафия тузганликда» айблаган ва унинг 80 млн долларлик мол-мулки мусодара қилинганини айтган эди.Давлат ҳисобига Бишкек ва Ўш шаҳарларида Матраимовга тегишли турар-жой мажмуалари, божхона терминаллари ва спорт клублар ўтказилган.

Бундан ташқари, давлат идораларида ҳам у ёки бу тарзда Колбаев ёки Матраимовга алоқадор одамлар ишдан бўшатилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ