Қирғизистонда инсон органлари савдоси билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

Донор битта буйраги учун 1 мингдан 7 минг долларгача, ёлловчи ҳар бир топилган донор учун 3 минг долларгача олган. Пулнинг асосий қисми (30 мингдан 70 минг долларгача) эса ташкилотчига теккан.

Қирғизистонда инсон органларини чет элга ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган халқаро гуруҳ аниқланди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, бу гуруҳ чет элга асосан буйракларни сотиш билан шуғулланган.

Улар аввал хорижий клиникаларда буйрак учун 80 минг долларгача тўлашга тайёр бўлган беморларни топган. Сўнгра Қирғизистон фуқароларидан донор бўлишга рози бўлганларни топиб, уларга қариндошлик ҳақида қалбаки ҳужжатларни тайёрлаган ва ҳорижга жўнатган.

«Донор одатда битта буйраги учун 1 мингдан 7 минг долларгача, ёлловчи ҳар бир топилган донор учун 3 минг долларгача, пулнинг асосий қисми (30 мингдан 70 минг долларгача) эса ташкилотчига теккан”, дейилади МХДҚ хабарида.

Гумонланувчилар 17 апрель куни «Манас» аэропортида навбатдаги донорни хорижга жўнатаётган пайтда қўлга олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ