Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда. Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев Москва ҳокимлигидан қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари учун «қулай шарт-шароит яратишда максимал ёрдам» сўради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 29 апрель куни Жеенбек Кулубаев Москва…
Батафсил...Oy: Aprel 2024
ИТБ Қирғизистонга «шариат меъёрлари» асосида ипотека кредитлари учун 79 миллион доллар ажратди
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Қирғизистон ҳукуматига «Шариат меъёрлари асосида арзон уй-жойни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида 79 миллион доллар ажратди. Шу тариқа минглаб оилалар махсус ипотека кредити шартлари асосида квартира сотиб олади, деб хабар беради Марказий Осиё республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати. Тегишли ҳужжат Саудия Арабистонида бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Адилбек Қосималиев ва ИТБ президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир томонидан имзоланган. Музокаралар…
Батафсил...Москва аэропортларида мингдан зиёд тожикистонлик тутиб турилибди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида Россияга қонуний йўллар билан киришга уринган мингдан зиёд тожикитсонлик ушлаб турилгани ҳақида маълум қилди. Улар тегишли санитария шарт-шароитисиз сақланаётгани ва иссиқ овқат билан таъминланмаётгани айтилмоқда, дея хабар қилди Озодликнинг тожик хизмати. Вазирлик маълумотига кўра, биргина Внуково аэропортининг вақтинча сақлаш ҳудудида 28 апрель тонгида Тожикистоннинг 954 нафар фуқароси бўлган, улар орасида Россия олий таълим муассасаларидан ўқийдиган талабалар…
Батафсил...МХДҚ ўта йирик миқдордаги гиёҳванд модда сақланган жой аниқланганини билдирди
«Мазкур моддалардан бири синтетик “Альфа-ПВП” дориси бўлса, қолган моддалар “Мефедрон” синтетик дорисининг қисмлари бўлиб чиқди. Дастлабки ҳисоблар бўйича, олинган моддалардан 10 кг мефедрон ишлаб чиқарилиб, у 10 минг дозадан ортиқ бўларди, у сотилган ҳолда қиймати 500 минг долларни ташкил қиларди», — деб айтилади баёнотда. Ҳозирда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Батафсил...Қирғизистон-Россия Славян университетида 26 миллион сомлик молиявий қоидабузарлик аниқланди
Ҳисоб палатасининг хабар беришича, улар университетнинг 2020-2022 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини текширишган. Натижада таълим муассасасига икки йил давомида давлат бюджетидан 26 миллион 689 минг сом ажратилгани маълум бўлган. Шунингдек, таълим муассасаси томонидан қурилиш ишларининг ҳажми ва қиймати ошириб кўрсатилиб, «Альфа Телеком»дан ижара тўловидан олинган маблағлар бюджетга ўтказилмаган. Бу пулларни самарасиз ишлатиб, 18 миллион сомлик…
Батафсил...Украинада жанг қилгани учун қамалган қирғизистонлик Россиядан бошпана топди
У Қирғизистонда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ пробация шарти билан озод қилинган эди. Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россиядан сиёсий бошпана олди. Бу ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигининг вакили Ирина Волк 27 апрель куни ўзининг Телеграм-каналида хабар берди. 30 ёшли жангари Қирғизистонда «ёлланганлик» моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик…
Батафсил...Қирғизистоннинг яна 66 нафар фуқароси Англияда мавсумий меҳнатга ёлланди
Украинага Россиянинг босқинидан бери қирғизистонлик муҳожирлар Россияни тарк этиб, мавсумий меҳнат шартномаси орқали Ғарбга кетишга ҳаракат қилмоқда. Буюк Британияга ишлаш учун меҳнат шартномасини тузган 66 нафар Қирғизистон фуқароси Меҳнат вазирлиги томонидан ўқитилди. Уларга Британия қонунлари, солиқ тизими, иш ҳақи, мамлакат тарихи ва маданияти ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги консуллик хизмати ва бошқа тегишли муассасалар билан боғланиш учун…
Батафсил...Ўзбек-қирғиз чегара келишуви: Барак эксклави Ўзбекистонга ўтди
Қирғизистон чала ярим очиқланган Ўзбекистон билан баҳсли чегараларни делимитация қилиш келишуви доирасида ўзининг Барак қишлоғини Ўзбекистонга топширди. Қувват Тўрақулов туғилиб ўсган қишлоғидан жўнаб кетар экан, “кетиш жуда қийин эканлигини айтади. «Бошқа томондан, бу масала яхши томонга ҳал қилинди. Бизга уй қуриб беришларини ваъда қилишди» дейди унинг хотини. Икки томонлама келишув шартларига кўра, Қирғизистоннинг 208 гектар ҳудудга эга Барак қишлоғи Ўзбекистонга…
Батафсил...Тошкўмир спектакли. Ҳукуматнинг розилиги билан очилган майнинг фермани МХДҚ нима учун ошкор қилди?
Чекистлар «ноқонуний» майнинг фермани баҳона қилиб Токўмирдаги «Кристалл» заводини эгасидан тортиб олишган. «Клооп» ўша майнинг ферма аслида қонуний бўлганини аниқлади. Кўринишидан, бу куч ходимлари иштирок этган мулк талашига ўхшамайдими. Шунга қарамай, улар буни яширишгани ҳам йўқ. 12 мартда МХДҚ Тошкўмирда йирик майнинг ферма аниқланганини билдирган. У союз вақтида электротехника ишлаб чиқарган «Кристалл» заводининг ҳудудида жойлашган. Заводга, чекистларнинг айтишича, ферманинг эгалари…
Батафсил...Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» жамоаси ОФК кубогидаги иштирокини якунлади
Кантнинг «Абдиш-Ота» клуби Австралиянинг Госфорд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги зоналараро финалининг жавоб учрашувида маҳаллий «Сентрал Коуст Маринерз»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, икки учрашув натижасига кўра турнирни тарк этади. Бишкекда бўлиб ўтган ОФК кубоги минтақалараро финалининг ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашуви 1:1 ҳисобида якунланганди. Шундай қилиб, иккала жамоа ҳам муваффақиятга эришиш имкониятларини сақлаб қолганди. Энг муҳим ўйин…
Батафсил...Россияда “Ўлмас полк” марши бекор қилинди
Mосквада 9-май куни “Ўлмас полк” марши ўтказилмайди. Тадбир онлайн тарзда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда акция ташкилотчиларига таяниб, «Диққат, Москва» телеграм-каналида хабар берилди. Россия Давлат думаси депутати Елена Цунаева маршни бекор қилиш қарорини “хавфсизлик сабаблари” билан изоҳлаган. Бошқа шаҳарлардаги «Ўлмас полк» маршлари ҳам бекор қилинган. Москва ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларидаги “Ўлмас полк” марши кетма-кет иккинчи йил бекор қилинди. 2023 йилда…
Батафсил...Қирғиз муҳожирлари Қозоғистондаги сув тошқини қурбонларига ёрдам кўрсатмоқда
Қозоғистонда бир ярим ойдан бери кучли тошқинлар кузатилмоқда. Олмаотада ишлаётган қирғизистонлик муҳожирлар инсонпарварлик ёрдам сифатида тошқиндан жабрланганларга 16 тонна озиқ-овқат жўнатди. Тошқинлар бошланганидан бери Қозоғистоннинг ғарбий ва шимолидаги вилоятларда 118 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, минглаб уйлар сув остида қолган. «Қирғизистонликлар четда турмай, қийин аҳволдаги қозоғистонликларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Нонимизни шу ерда топамиз. Ҳеч ким табиий офатлардан кафолатланмаган. Қийин…
Батафсил...Садир Жапаров Бош прокурор ва Табиий ресурслар вазирига ҳайфсан берди
Бу ҳайфсан айрим прокурорлар Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Лицензиялаш хизмати фаолиятига ножўя аралашгани билан боғлиқ. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бош прокурор Қурманқул Зулушев ва Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоевга ҳайфсан берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. Жапаров Бош прокурор ва вазирга “қўл остидаги ходимлари устидан тегишли назорат ўрнатмагани учун” танбеҳ берган. Танбеҳ президент…
Батафсил...АҚШ университетлари Фаластин тарафдорларининг намойишлари ичида қолди
АҚШ университетлари сўз эркинлиги билан хавфсизлик орасидаги нозик чегарани топишга уриниб, Ғазодаги урушга қарши норозилик акцияларига чиққан талабаларга чора кўрмоқда. Йел университети Душанба, 22 апрел куни Йел университети ҳудудида қарийб 45 намойишчи кампусга ноқонуний кириш ҳақидаги моддага асосан ушланди. Кейинроқ уларнинг барчаси судга келиш мажбурияти тушунтирилгач, қўйиб юборилгани айтилмоқда. Жума куни намойишчилар кампус ҳудудида чодирлар тикишган ва бутун дам олиш…
Батафсил...Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди
Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан В гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия (3:2), Ироқ (4:1) ва Саудия Арабистонини (3:1) мағлуб этди. Ироқликлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Барча ўйинлари 24 апрель куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан тўқнаш келади. Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари С гуруҳидан…
Батафсил...Қирғизистон солиқ хизмати касса чекларини талаб қилиш кампаниясини бошлади
Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ хизмати фуқаролардан товарлар ёки хизматлар сотиб олаётганда нақд пул чекларини талаб қилишни рағбатлантириш кампаниясини эълон қилди. Бу ҳақдаги эълон вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинди. «Фуқароларни ушбу акцияда фаол қатнашиб, қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритишга чақирамиз. Акцияда iPhone ва смартфонлар ўйналади», — дейилади хабарда. Иштирокчиларга Facebook ва Instagram (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) ижтимоий…
Батафсил...Прокуратура бишкеклик фуқародан тортиб олинган тўрт ойлик қизалоқ ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатди
Бишкекнинг Октябрь тумани прокуратураси ходимлари пойтахтлик фуқаронинг тўрт ойлик асраб олган қизалоғини тортиб олган милиция ва ижтимоий соҳа ходимларига нисбатан масъулиятсизлик моддаси билан жиноий иш қўзғатди. Бундан ташқари, болани касалхонага ётқизишган ва у ерда гўдак вафот этган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратурасига таяниб, «Сводка-АКИпресс» нашри хабар берди. Назорат маҳкамаси маълумотларига кўра, 8 апрель куни бир аёл Октябрь тумани ижтимоий ҳимоя бўлимига мурожаат қилиб, асраб олган фарзандига…
Батафсил...Садир Жапаров Озарбайжонга давлат ташрифи билан борди
Садир Жапаров оҳирги марта Бокуда ноябрда бўлган. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 24-25 апрель кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди. Садир Жапаров Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. “Шунингдек, Давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлисини ўтказиш режалаштирилган, унинг якунлари бўйича президентларнинг…
Батафсил...Кемерон: Қирғизистон ҳамкор танлашда эркин бўлиши керак
Буюк Британия Қирғизистонда ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш сармоя жамғармасини ташкил этади. Қирғизистон ўз халқаро ҳамкорларини бемалол танлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бундай фикрни 22 апрель куни Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Бишкекка ташрифи чоғида билдирган. Қирғизистонда у президент Садир Жапаров ва Ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан музокаралар ўтказди. Кемероннинг маълум қилишича, Қирғизистон раҳбарияти билан икки давлат ўртасидаги…
Батафсил...Райимбек Матраимов ҳибсда яна икки ой қолади
«Райим Миллион» лақаби билан танилган божгир Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Бишкек туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимовга нисбатан қўллланган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини яна 2 ойга чўзди. У МХДҚ изоляторида 26 июнгача сақланади. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда…
Батафсил...