Райимбек Матраимов ҳибсда яна икки ой қолади

«Райим Миллион» лақаби билан танилган божгир Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган.

Бишкек туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимовга нисбатан қўллланган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини яна 2 ойга чўзди. У МХДҚ изоляторида 26 июнгача сақланади.

Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди.

Матраимовга “Ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш” ва «Жиноий даромадни легализация қилиш» моддалари бўйича айблов қўйилган. Унинг ака-укалари ҳам «Жиноий даромадни легализация қилиш» моддаси бўйича тергов қилинмоқда.

«Райим Миллионер» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Озодлик, Клооп ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция тадқиқоти марказининг (OCCRP) қўшма ҳисоботида Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган. У Қирғизистон божхоналарида коррупцион схемалари ташкил этишда айбланиб 2020 йил октябрь ойида қўлга олинган. Райим Матраимов буджетга бир қисми нақд, бир қисми мулк шаклида 2 миллиард сом зарарни қоплаб берган. Судда у ўз айбига иқрор бўлган ва 260 минг сом жаримага тортилган.

Раиймбек Матраимов кузда, ҳамкори бўлмиш ўғрибоши Қамчи ўлдирилгач, Туркияга, у ердан эса Бакуга чиқиб кетганлиги ҳақида хабар тарқаган эди. МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Райимбек Матраимовни «Қирғизистонда мафия тузганликда» айблаган ва унинг 80 млн долларлик мол-мулки мусодара қилинганини айтган эди.Давлат ҳисобига Бишкек ва Ўш шаҳарларида Матраимовга тегишли турар-жой мажмуалари, божхона терминаллари ва спорт клублар ўтказилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ