Россияда “Ўлмас полк” марши бекор қилинди

Mосквада 9-май куни “Ўлмас полк” марши ўтказилмайди. Тадбир онлайн тарзда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда акция ташкилотчиларига таяниб, «Диққат, Москва» телеграм-каналида хабар берилди.

Россия Давлат думаси депутати Елена Цунаева маршни бекор қилиш қарорини “хавфсизлик сабаблари” билан изоҳлаган.

Бошқа шаҳарлардаги «Ўлмас полк» маршлари ҳам бекор қилинган.

Москва ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларидаги “Ўлмас полк” марши кетма-кет иккинчи йил бекор қилинди. 2023 йилда Москвада, Украина билан чегарадош ҳудудларда, шунингдек, аннексия қилинган ҳудудларда ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларида маршлар ўтказилмаган.

Россиянинг Украина билан чегарадош вилоятлари – Курск, Белгород ва Брянск вилоятлари мунтазам равишда ўққа тутилмоқда, кўплаб қурбонлар бор. Минтақа ҳукумати ҳужумлар Украина томонидан амалга оширилаётганини даъво қилмоқда. Киев бу хабарларга изоҳ бергани йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ