Жеенбек Кулубаев Москва ҳокимиятидан қирғиз муҳожирлари учун «қулай шарт-шароит яратиб беришни» сўради

Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев Москва ҳокимлигидан қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари учун «қулай шарт-шароит яратишда максимал ёрдам» сўради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

29 апрель куни Жеенбек Кулубаев Москва шаҳар ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти раҳбари Сергей Черемин билан учрашган. Учрашувда Кулубаев ва Черемин Қирғизистон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, вазир қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Москвада ишлаётгани айтган ва шаҳар ҳокимлигидан улар учун шарт-шароитлар яратишда максимал ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Қулубоевнинг ушбу илтимоси Москва яқинидаги Crocus City Hall саройига ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетган бир вазиятда янграган. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ