«Росатом» давлат корпорацияси таркибига кирувчи «Русатом сервис» АЖ Қирғизистон Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда республикада кичик гидроэнергетика лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича шартнома тузди, деб хабар беради «Атоммедиа». Уч томонлама битим 25 март куни «Русатом сервис» АЖ бош директори Евгений Сальков, Қирғизистон Энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва «Росатом»нинг республикадаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Константинов томонидан имзоланган. Ҳужжатни имзолаш маросими Сочида бўлиб ўтаётган «АТОМЭКСПО-2024» XIII халқаро форуми…
Батафсил...Oy: Mart 2024
Қирғизистонда электр энергияси нархи яна оширилади
Қирғизистонда май ойидан аҳоли учун электр энергияси нархи яна ошади. Маълумотни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ёнилғи-энергетика комплекси фаолиятини тартибга солиш бошқармаси тасдиқлаган. Аҳоли учун электр энергияси тарифлари вақтлироқ—май ойидан оширилади. Илгари нархни июл ойида ошириш режалаштирилган эди. Вазирликнинг таъкидлашича, тарифлар инфляцияни (10,8 фоиз) ҳисобга олган ҳолда 11 тийинга оширилади. Яъни, 1 майдан бошлаб аҳоли учун бир киловатт-соат 1,11 сўм…
Батафсил...Терактдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайди
Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Москвадаги Crocus City Hall санъат саройида жума кунги қуролли ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетди. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Амур вилоятининг Благовешенск шаҳрида номаълум шахслар муҳожирларга тегишли бўлган дўконга ўт қўйган –…
Батафсил...Элчихона Шереметево аэропортида ушлаб турилган қирғизистонликлар тақдирига аниқлик киритди
Улар кейинги рейсда Қирғизистонга қайтарилади. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Шереметево аэропортида ушлаб турилган қирғизистонликлар тақдирига аниқлик киритди “Маълум бўлишича, уларга Россия ҳудудига кириш тақиқланган, чунки улар аввалроқ мамлакат миграция қонунчилигини бузган. Улар кейинги рейсда Қирғизистонга қайтарилади”, дейилади элчихона хабарида. Элчихона аэропортда қанча Қирғизистон фуқароси ушлаб турилаётганига аниқлик киритмаган. Кеча Бишкекдан Москвага учиб келган қирғизистонликлар Шереметево аэропортида қолиб кетганини Озодлик радиосига маълум…
Батафсил...Суд қарори билан “Крокус”га ҳужумда гумонланганлар ҳибсга олинди
Москванинг Басманний тумани суд 25 мартга ўтар кечаси “Крокус Сити Холл” концерт залига қуролли ҳужумда айбланаётган тўрт кишини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур ҳужум натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 137 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Далержон Мирзоев, Муродали Ражабализода, Муҳаммадсобир Файзов ва Шамсиддин Фаридунийга терроризм айблови бўйича умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда. Уларга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилашга оид суд…
Батафсил...Россия Муфтийлар кенгаши «Крокус»да одамларни қутқариб қолган Ислом Халиловни мукофотлади
Россия мусулмонлари етакчиси, муфтий шайх Равил Ғайнутдин «Крокус Сити Холл»даги теракт вақтида юздан ортиқ одамни хавфсиз жойга олиб чиққан қирғиз оиласида тарбия топган 15 ёшли Ислом Халиловни Россия мусулмонларининг «Хизматлари учун» медали билан тақдирлади. Аниқлик киритилишича, Гайнутдин Халилов ва унинг отасига жума куни Москва жоъме масжидига ташриф буюриши учун шахсий таклифнома юборган. Бу ерда, Жума намозидан сўнг Исломни мукофотлаш маросими…
Батафсил...Садир Жапаровдан “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунга вето қўйишни сўралмоқда
Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Қирғизистоннинг 100 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари президент Садир Жапаровни 14 март куни парламент қабул қилган “хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонунга вето қўйишга чақирмоқда. ННТлар эслатишича, нотижорат ташкилотлар жамият олдида турган қатор муаммоларни ечишда салмоқли ўринга эга. ННТ фаоллиги деб кўпгина фуқаролар таълим, тиббий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва бошқа…
Батафсил...Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар клубсиз қолди
Бишкекнинг «Дордой» футбол клуби қирғиз футболи фахрийлари – 33 ёшли ҳужумчи Мирлан Мурзаев ва 34 ёшли ярим ҳимоячи Турсунали Рустамовлар билан шартномани бекор қилганини маълум қилди. «Томонлар ўзаро келишув асосида меҳнат муносабатларини тугатишга келишиб олдилар. Клуб футболчиларга профессионал маҳоратлари учун миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятида омад тилайди», — дейилади хабарда. Шартномани бекор қилиш сабаблари кўрсатилмаган. «Фарғона» хабарига кўра, футболчилар ва жамоа раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага…
Батафсил...Туркия тўсиқ қўйгани учун марказий осиёликлар Америкага бошқа йўллар билан кетмоқда
Тожикистон ва Россия фуқаролигига эга бўлган эр-хотин узоқ сафар бошида Бирлашган Араб Амирликларини транзит мамлакат сифатида танлаб, Мексика орқали АҚШга етиб олишга умид қилмоқда. “Биз дастлаб Истанбул орқали Мексикага учмоқчи эдик, бироқ Telegram’да Турк Ҳаво Йўллари Россия ва бошқа собиқ совет давлатларидан келганларга Лотин Америкасига учишга рухсат бермаслигини ўқидик, шунинг учун режани ўзгартирдик”, дейди Салтанат. У фамилиясини ошкор қилмасликни сўради.…
Батафсил...Ўзбекистонда “Салимбой” номи билан танилган криминал авторитет 6 йилга қамалди
Ўзбекистонда “Салимбой” номи билан танилган криминал авторитет – Салим Абдувалиев 6 йилга қамалди. Тошкент шаҳри судлари матбуот хизмати берган хабарга кўра, ҳукм 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида ўқилган. Ҳукмга мувофиқ, Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (Контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси…
Батафсил...Матраимовни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда
23 мартда порахўрлик бўйича айбини тан олиб, қидирувда бўлган Райимбек Матраимов Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида экани аниқланди. МХДҚ уни қўлга олиш бўйича Озарбайжонга хат жўнатди. «Ҳозирда озарбайжонлик ҳамкасблар уни қўлга олиш ва Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, тезкор чора кўриш давомида Матраимовнинг Қирғизистон раҳбариятига ҳужум қилишга тайёрланаётган Озарбайжондан келган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқаси борлиги аниқланди»,…
Батафсил...Бишкекда болалар порнографиясини тарқатган шахс қўлга олинди
1989 йилда туғилган Бишкек турғуни Нидерландия ва Норвегия полицияси билан ҳамкорликда қўлга олинган. Бишкекда болалар порнографиясини тарқатишда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 1989 йилда туғилган Бишкек турғуни Нидерландия ва Норвегия полицияси билан ҳамкорликда қўлга олинган. “Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик акс этган материалларни ҳам вебсайтлар, ҳам даркнет орқали сақлаш ва тарқатиш фактлари аниқланди.…
Батафсил...Жалолобод: Вояга етмаганларга диний сабоқ берувчи яширин мадраса фаолияти тўхтатилди
Бу ҳақда 15 мартда МХДҚдан билдиришди. Маълумотга кўра, диний илми йўқ 26 ёшдаги фуқаро ўзи яшаган жойда диний сабоқ уюштириб, 6 ёшдан 9 ёшгача 12 болага дарслар ўтиб келган. Шунингдек, дарс ўтилган жой санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермайди. «Қўлланилган адабиётлар Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси томонидан текширувдан ўтмаганлиги, айрим болалар узоқ вақтдан буён ўрта мактабда ўқимаганлиги аниқланди», — деб айтилади билдирувда. Ноқонуний…
Батафсил...Қирғизистонликлар SIM-карталарини рўйхатдан ўтказишлари шарт бўлади
26 мартдан бошлаб барча алоқа операторлари учун абонентларни рўйхатдан ўтказиш бўйича янги қоидалар кучга киради. Фойдаланувчилар SIM-картани сотиб олишда уни паспорти билан қайд эттиришлари шарт бўлади. SIM-картани мобил операторларнинг идорасига бориб ёки мобил иловадан фойдаланиб рўйхатдан ўтказиш мумкин. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб сотиб олинган ва рўйхатдан ўтмаган SIM-карталар ишламайди. Расмийлар бундай чора шахсий маълумотларни хавфсизлиги учун зарур эканини айтишмоқда.
Батафсил...МХДҚ Равшан Жээнбековнинг 4 гектар ер участкасини давлатга қайтарди
МХДҚ Талас вилоятининг Киров сув омборини бўйида жойлашган тўрт гектар «Эдельвейс-Тур» дам олиш ҳудудини давлатга қайтарди. Ер майдони 2000 йиллари Кампиробод иши бўйича қамоқда ётган сиёсатчи Равшан Жээнбековга ўтиб кетгани, у ҳозир ихтиёрий равишда давлатга ўтказиб бергани айтилади. «Экспертиза хулосасига кўра, енгил конструкциядаги маъмурий биноларга эга бўлган ҳудуд 16 млн 871 минг сомга баҳоланди. Ер майдони 2000 йиллари Равшан Жээнбеков…
Батафсил...Ўшда диний экстремизм айблови билан қидирувга берилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида диний-экстремистик фаолиятда гумонланиб қидирилаётган ўзбекистонлик қўлга олинган. Бу ҳақда 24.kg сайти Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотига таянган ҳолда хабар қилди. Қайд этилишича, 51 ёшни қоралаган К. Ш. Т. тезкор-қидирув тадбирлари чоғида ушланган. МХДҚ хабарномасида Андижон вилоятида туғилган мазкур шахс Ўзбекистонда конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб, қидирувга берилгани урғуланган. Kaktus Media хабарига кўра, қўлга олинган ўзбекистонлик айни…
Батафсил...Amnesty International Қирғизистон президентидан “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунга вето қўйишни сўрамоқда
Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон президенти Садир Жапаровни 14 март куни парламент қабул қилган “хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонунга вето қўйишга чақирмоқда. Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича AI директори Мари Струтeрснинг фикрича, ушбу қонун нафақат уюшмалар эркинлигига путур етказади ва ННТлар мустақиллигига раҳна солади, балки бир вақтлар…
Батафсил...АҚШ Конгресси қуйи палатаси депутатлари TikTok’ка қарши овоз беришди
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Қўшма Штатлар ҳудудида Хитойнинг TikTok иловаси фаолиятини чеклашга оид қонун лойиҳасини маъқуллашган. Қарашлари аксар масалаларда бир-бирига зид бўлган икки партия вакиллари — республикачи ва демократ депутатлар бу гал бир қадар ҳамжиҳатлик билан овоз беришган: қонун лойиҳаси депутатларнинг 352 нафари томонидан ёқланган, 65 нафар депутат эса ҳужжат қабул қилинишига қарши чиққан. CNN хабарига кўра, қонун лойиҳасига қарши овоз…
Батафсил...«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди
“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида мавжуд. Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган. «Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд…
Батафсил...Қирғизистондаги ЕИ делегацияси ва беш элчихона “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун борасидаги хадикларини билдирди
Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Европа Иттифоқи делегацияси ҳамда Канада, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ элчихоналари Қирғизистонда қабул қилинган “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун борасидаги хадикларини изҳор қилди. Уларнинг қўшма баёнотида мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ЕИ ва бошқа халқаро донор ташкилотларнинг Қирғизистонда ҳамкорлик бўйича ўз фаолиятини амалга оширишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.…
Батафсил...