Матраимовни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда

23 мартда порахўрлик бўйича айбини тан олиб, қидирувда бўлган Райимбек Матраимов Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида экани аниқланди. МХДҚ уни қўлга олиш бўйича Озарбайжонга хат жўнатди.

«Ҳозирда озарбайжонлик ҳамкасблар уни қўлга олиш ва Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, тезкор чора кўриш давомида Матраимовнинг Қирғизистон раҳбариятига ҳужум қилишга тайёрланаётган Озарбайжондан келган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқаси борлиги аниқланди», — дейишди махсус хизматдан.

Бунга қадар МХДҚ Озарбайжондан келган уюшган жиноий гуруҳнинг беш аъзосини қўлга олган. Улар давлат раҳбарига ҳужум қилиш ниятида экани айтилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ