Қирғизистонда электр энергияси нархи яна оширилади

Қирғизистонда май ойидан аҳоли учун электр энергияси нархи яна ошади.
 
Маълумотни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ёнилғи-энергетика комплекси фаолиятини тартибга солиш бошқармаси тасдиқлаган. Аҳоли учун электр энергияси тарифлари вақтлироқ—май ойидан оширилади. Илгари нархни июл ойида ошириш режалаштирилган эди.
 
Вазирликнинг таъкидлашича, тарифлар инфляцияни (10,8 фоиз) ҳисобга олган ҳолда 11 тийинга оширилади. Яъни, 1 майдан бошлаб аҳоли учун бир киловатт-соат 1,11 сўм бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил май ойи бошидан Қирғизистонда аҳоли учун электр энергияси тарифи 23 тийинга оширилиб, 1 сўмни ташкил қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ