АҚШ Конгресси қуйи палатаси депутатлари TikTok’ка қарши овоз беришди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Қўшма Штатлар ҳудудида Хитойнинг TikTok иловаси фаолиятини чеклашга оид қонун лойиҳасини маъқуллашган. Қарашлари аксар масалаларда бир-бирига зид бўлган икки партия вакиллари — республикачи ва демократ депутатлар бу гал бир қадар ҳамжиҳатлик билан овоз беришган: қонун лойиҳаси депутатларнинг 352 нафари томонидан ёқланган, 65 нафар депутат эса ҳужжат қабул қилинишига қарши чиққан. CNN хабарига кўра, қонун лойиҳасига қарши овоз…

Батафсил...

«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди

“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида мавжуд. Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган. «Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд…

Батафсил...

Қирғизистондаги ЕИ делегацияси ва беш элчихона “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун борасидаги хадикларини билдирди

Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Европа Иттифоқи делегацияси ҳамда Канада, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ элчихоналари Қирғизистонда қабул қилинган “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун борасидаги хадикларини изҳор қилди. Уларнинг қўшма баёнотида мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ЕИ ва бошқа халқаро донор ташкилотларнинг Қирғизистонда ҳамкорлик бўйича ўз фаолиятини амалга оширишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди

Қирғизистон парламенти депутатлари 14 март куни учинчи ўқишда “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишган. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, қонун лойиҳаси учун 66 нафар депутат ёқлаб, 5 нафар депутат эса қарши овоз беришган. Хабарга мувофиқ, “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентнинг 14 март кунги кун тартибида бўлган эмас – ҳужжат спикер ўринбосари Нурбек Сидигалиев илтимосига кўра кун тартибига киритилган ва…

Батафсил...

CPJ Қирғизистондан ҳибсга қолаётган 8 журналистни озод қилишга чақирди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Қирғизистонда саккиз журналистнинг қамоқ жазоси узайтирилишидан хавотир билдирди. Аввалроқ Бишкек туман суди январда ҳибсга олинган 11 нафар журналистдан 8 нафарини яна икки ойга ҳибсда қолдирган эди. Суднинг қарорига кўра, журналистлар 13 майгача Бишкекдаги изоляторда сақланади. Уч нафар журналист уй қамоғига ўтказилди. CPJ ҳукуматдан журналистларни озод қилишни сўрамоқда. “Қирғизистон ҳукумати Темиров LIVE телеканалининг амалдаги ва собиқ…

Батафсил...

Садир Жапаров ўғрибоши Колбаев ва «Райим Миллион» билан музокаралари ҳақида гапирди

Ҳозирда давлат аппарати ва парламентда Матраимов ва Колбаевга алоқадор бўлган кадрлар ишдан ҳайдалмоқда. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекда отиб ўлдирилган ўғрибоши Қамчибек Колбаев ва собиқ божхоначи Райимбек Матраимов билан учрашганлари ҳақида гапирди. «Кабар» ахборот агентлиги муҳбири билан суҳбатда Жапаров қидирувдаги «Райим Миллион» лақаби билан машҳур Райимбек Матраимов билан икки марта учрашганини ва биринчи учрашувда ўғрибоши Қамчибек ҳам иштирок этганини маълум…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади

Қирғизистон Ўзбекистондан 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобуси сотиб олади. Бу ҳақда Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси (ЎҚТЖ) матбуот хизмати хабар қилди. 13 март куни жамғарма офисида Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокимлиги билан лизинг шартномаси имзоланди. Жамғарма Самарқанд автомобил заводи (SamAuto) томонидан ишлаб чиқарилган паст полли йўловчи автобусларини харид қилишни молиялаштиради. Мазкур автобуслар Ўш жамоат транспорти паркини кенгайтиради ва модернизация қилади. Шартнома…

Батафсил...