Журналистлар қамоқда қолди

Мазкур қарорни 27 мартда қўлга олинганларнинг аппеляция аризасини кўриб чиқиб, Бишкек шаҳар суди чиқарди. Бу қарори билан шаҳар суди пойтахтнинг Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирди, унга кўра, улар 13 майга қадар ТИЗО-1да қамоқда бўлади. Журналистлар 16 январда оммавий қўлга олинган. Temirov Live’нинг 11 нафар ҳозирги ва собиқ ходимлари қамоққа олинган. Уларнинг тўққиз нафари «тартибсизликларга чақириш»да, медианинг етакчиси Махабат…

Батафсил...

Мадумаров давлатга хиёнатда айбланди, аммо жазодан озод қилинди

Бишкекнинг Первомайский туман суди «Бутун Қирғизистон» мухолифат партияси етакчиси Адахан Мадумаровни давлатга хиёнат ва фирибгарликда айбдор деб топди, бироқ жиноятлар учун даъво муддати ўтгани сабабли уни жазодан озод қилишга қарор қилди. Ҳукм 26 март куни кечқурун эълон қилинди, деб хабар беради «АкиПресс». Бироқ, сиёсатчи ҳукм кучга киргунга қадар ҳибсда сақланади. Прокуратура бундай эҳтиёт чорасини талаб қилган ва суд давлат айбловчиси талабини қондиришга рози…

Батафсил...

Райимбек Матраимовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди

Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди.  Бишкекнинг туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимов ва ака-укаларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Улар МХДҚ изоляторида 26 апрелгача сақланади. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг…

Батафсил...

Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари муҳим очколарни қўлга киритди

Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионатининг Осиё зонасида иккинчи саралаш босқичи тўртинчи тур учрашувларини ўтказди. Ҳар икки жамоа ўзлари учун жуда муҳим очколарни қўлга киритди. Бишкекдаги Қирғизистон терма жамоаси Тайванга қарши ўйинда унчалик муаммога дуч келмади — 5:1. Жоэл Кожо биринчи бўлимда хет-трик қайд этди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар ўйин назоратини ўз қўлларида сақлай олишди. Учрашувнинг 79-дақиқасида Кристиан Браузман терма жамоа…

Батафсил...

ТИВ: Алишер Касимов Қирғизистон фуқароси эмас

Ташқи ишлар вазирлиги «Крокус Сити Холл»даги терактга алоқадор Қирғизистонда туғилган Алишер Касимовнинг қамоққа олиниши бўйича изоҳ берди. Маълумотга кўра, Касимов 2014 йили президент фармони билан Қирғизистон фуқаролигидан чиққан. «Шу билан бирга, бу фуқаронинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи Қирғизистоннинг Россиядаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг ваколатига кирмайди», — деб айтилади билдирувда.

Батафсил...