Жалолобод: Вояга етмаганларга диний сабоқ берувчи яширин мадраса фаолияти тўхтатилди

Бу ҳақда 15 мартда МХДҚдан билдиришди. Маълумотга кўра, диний илми йўқ 26 ёшдаги фуқаро ўзи яшаган жойда диний сабоқ уюштириб, 6 ёшдан 9 ёшгача 12 болага дарслар ўтиб келган. Шунингдек, дарс ўтилган жой санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермайди. «Қўлланилган адабиётлар Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси томонидан текширувдан ўтмаганлиги, айрим болалар узоқ вақтдан буён ўрта мактабда ўқимаганлиги аниқланди», — деб айтилади билдирувда. Ноқонуний…

Батафсил...

Қирғизистонликлар SIM-карталарини рўйхатдан ўтказишлари шарт бўлади

26 мартдан бошлаб барча алоқа операторлари учун абонентларни рўйхатдан ўтказиш бўйича янги қоидалар кучга киради. Фойдаланувчилар SIM-картани сотиб олишда уни паспорти билан қайд эттиришлари шарт бўлади. SIM-картани мобил операторларнинг идорасига бориб ёки мобил иловадан фойдаланиб рўйхатдан ўтказиш мумкин. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб сотиб олинган ва рўйхатдан ўтмаган SIM-карталар ишламайди. Расмийлар бундай чора шахсий маълумотларни хавфсизлиги учун зарур эканини айтишмоқда.

Батафсил...