Элчихона Шереметево аэропортида ушлаб турилган қирғизистонликлар тақдирига аниқлик киритди

Улар кейинги рейсда Қирғизистонга қайтарилади.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Шереметево аэропортида ушлаб турилган қирғизистонликлар тақдирига аниқлик киритди

“Маълум бўлишича, уларга Россия ҳудудига кириш тақиқланган, чунки улар аввалроқ мамлакат миграция қонунчилигини бузган. Улар кейинги рейсда Қирғизистонга қайтарилади”, дейилади элчихона хабарида.

Элчихона аэропортда қанча Қирғизистон фуқароси ушлаб турилаётганига аниқлик киритмаган.

Кеча Бишкекдан Москвага учиб келган қирғизистонликлар Шереметево аэропортида қолиб кетганини Озодлик радиосига маълум қилган эди. Муҳожирлардан бирининг айтишича, уларнинг ҳужжатлари олиб қўйилган ва улар алоҳида хонада сақланмоқда.

«Бармоқ изини олишди, қандайдир ҳужжатларга қўл қўйдиришди. Биз-ку майлин, қўшни хоналарда сақланаётган тожик ва украинларни ҳатто калтаклашмоқда», дейди у.

Москвадаги Crocus City Hall санъат саройида жума кунги қуролли ҳужумдан сўнг Россияда муҳожирларга тазийқ жуда кучайгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ