Иссиқлик марказидаги портлашдан жабрланганларнинг аҳволи яхшилангани маълум қилинди

Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ)   портлашда жабрланиб, Туркияда даволанаётган икки кишининг аҳволи яхшиланиб, тикланиш босқичига ўтди. Бу ҳақда 27 февралда Ташқи ишлар вазирлигидан билдиришди. Маълумотларга кўра, беморлар яқин кунларда пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг реанимация бўлимидан умумий бўлимга ўтказилади. 17 январь куни ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида жароҳатланган икки Қирғизистон фуқароси эса режалаштирилган операциялардан сўнг травматология бўлимида даволанмоқда. «Қирғизистоннинг Туркиянинг Анталия шаҳридаги…

Батафсил...

Ўшда тиббиёт ходимларини калтаклашда гумонланган собиқ ҳарбий ходим қўлга олинди

Ўш вилоят Психиатрия ва наркология марказининг ходимларини калтаклашда гумонланган 34 ёшдаги турғун қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар милициясидан билдиришди. Маълумотга кўра, воқеа 31 январь кечқурун соат 23:00 чамасида содир бўлган. Гумондор «шифохонада ётган қариндошининг даволанишидан норози бўлиб, шифохона ходимларига қўл кўтарган». «Азаттиқ» нашри Ўш шаҳар милициясига таянган ҳолда, шифокорларни калтаклашда гумонланган шахс 2023 йилнинг март ойигача Ички ҳарбий қисмда хизмат ўтаганини…

Батафсил...

Бишкек ИЭСдаги авария ортидан Ўзбекистон Қирғизистонга суюлтирилган газдан иборат ёрдам жўнатди

Бишкек иссиқлик электр станциясида портлаш юз бергани ортидан Ўзбекистон гуманитар ёрдам сифатида Қирғизистонга суюлтирилган газ баллонларини жўнатди. Ёрдам миқдори қанча экани аниқ айтилмаган. Лекин қирғиз нашрлари камида мингта баллон Андижон вилояти орқали Жалолобод шаҳрига еткизилганини ёзди. Хабарларда айтилишича, суюлтирилган газ баллонлари Жалолободда тушириб қолдирилган ва газ тез орада Бишкекка етказилади. Ўзбекистондан ташқари Турманистон ҳам Бишкекка 5 февраль куни инсонпарварлик ёрдами…

Батафсил...

Бишкек ИЭМдаги авария оқибатларини деярли минг киши бартараф этмоқда

Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авария оқибатларини бартараф этишга 862 нафар мутахассис жалб қилинган. Бу ҳақда 4 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Воқеа жойида 82 нафар қутқарувчи ва Фуқаро муҳофазаси хизматининг 780 нафар ходими, жумладан, қурувчи ширкатларнинг 263 нафар ходими ишламоқда. ФВВ айтишича, ҳозирда бинодан сувни бартараф қилиш ишлари якунланиб, изоляция ишлари олиб борилмоқда. Бишкек иссиқлик марказида…

Батафсил...

«Бишкек ИЭМда фавқулодда ҳолат». Иссиқлик таъминотини тиклаш учун 5-7 кун керак бўлади

Бишкек Иссиқлик электр марказидаги 2 январга ўтар кечаси содир бўлган авария билан боғлиқ у ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда 2 февралдаги матбуот анжуманида фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев билдирди. Вазир авариянинг келиб чиқиш сабабини ҳозирда махсус комиссия ўрганаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, ИЭМдаги авария сабабини бартараф қилиб, ишни тиклаш учун 5-7 кунгача вақт керак бўлади. «Икки версия кўриб чиқилмоқда…

Батафсил...