Қирғизистон ўз маҳсулотларини Қозоғистонга олиб кириш тақиқланиши эҳтимолидан хавотирда

Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги (ИСВ) республикада лицензияланган маҳсулотларни қўшни Қозоғистонга олиб кириш тақиқланиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Хавотирга Қозоғистонда ҳозирда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси сабаб бўлди. Унда 1 июлдан бошлаб Қирғизистондан сертификатланган маҳсулотларни импорт қилиш, ушбу мамлакатда лицензиялар беришда қоидабузарликлар ва «сохта схемалар» туфайли чекланиши кўзда тутилган. Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги қонун лойиҳасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ички бозорида…

Батафсил...

Қирғизистон клуби ОФК кубогининг ҳудудлараро финалига йўл олди

Кантнинг «Абдиш-Ота» футбол клуби ОФК кубоги зоналараро ярим финалининг иккинчи ўйинида Тайваннинг «Тайчунг Футуро» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва умумий ҳисобда (8:1) ҳудудлараро финалга йўл олди. Бишкекдаги биринчи учрашув 5:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунлангани боис жавоб учрашуви амалда расмиятчиликка айланиб кетди. Шунга қарамай, Кант клуби бош мураббийи ўзбекистонлик Ислом Аҳмедов йиғилишга масъулият билан ёндашиб, асосий таркибни майдонга туширди. Учрашувда кутилмаганда…

Батафсил...

Шайлообек Атазов Бош прокурор «Райим Миллион»га алоқадорликда айблади

Ҳозирда давлат аппарати ва парламентда Райимбек Матраимовга алоқадор кадрлар ишдан ҳайдалмоқда. Жўқорғу Кенеш депутати Шайлообек Атазов Бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг қидирувдаги собиқ божхоначи Раиймбек Матраимовга алоқадорликда айблади. 13 март куни парламентнинг навбатдаги йиғилишида чиққан депутатнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда “Матраимовга алоқадор бўлмаган сиёсатчининг ўзи йўқ”. “Охирги икки йил давомида мени Матраимов одами деб таъқиб қилиб юрган Бош прокурорни ўзини олайлик. Бош…

Батафсил...

Эркинликларни жиловловчи “ОАВ тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешдан чақириб олинди

Ушбу қонун лойиҳаси Қирғизистонда 2022 йилдан бери  муҳокама қилинмоқда, бироқ экспертлар ва журналистлар уларнинг қарашлари инобатга олинмаётганини таъкидлайдилар. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг топшириғи билан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентидан чақириб олинди. Аввалроқ ОАВ вакиллари билан учрашган Жапаров ушбу қонун лойиҳасини қайта ишлаш учун чақириб олди. Президент маъмурияти ишлаб чиққан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига 2023…

Батафсил...

Қирғизистонда Оталар кунини нишонлашмоқчи

Жамиятда оталарнинг ўрнини алоҳида урғулаш оталарга “фарзандлар, оила ва жамиятнинг отага нисбатан чуқур эҳтиромини эслатиб туриши лозим”. Қирғизистон парламентининг депутати Медербек Алиев 15 март санасини Оталар куни сифатида нишонлашни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Жўқорғу Кенеш сайтида эълон қилинди. Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида Алиев ушбу ҳужжат оила институтини мустаҳкамлаш ва оилада эркакларнинг масъулиятини оширишга қаратилганини таъкидлайди. Унинг…

Батафсил...