«Росатом» Қирғизистонда кичик гидроэлектр станциялар қуриш бўйича шартнома имзолади

«Росатом» давлат корпорацияси таркибига кирувчи «Русатом сервис» АЖ Қирғизистон Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда республикада кичик гидроэнергетика лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича шартнома тузди, деб хабар беради «Атоммедиа». Уч томонлама битим 25 март куни «Русатом сервис» АЖ бош директори Евгений Сальков, Қирғизистон Энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва «Росатом»нинг республикадаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Константинов томонидан имзоланган. Ҳужжатни имзолаш маросими Сочида бўлиб ўтаётган «АТОМЭКСПО-2024» XIII халқаро форуми…

Батафсил...

Қирғизистонда электр энергияси нархи яна оширилади

Қирғизистонда май ойидан аҳоли учун электр энергияси нархи яна ошади.   Маълумотни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ёнилғи-энергетика комплекси фаолиятини тартибга солиш бошқармаси тасдиқлаган. Аҳоли учун электр энергияси тарифлари вақтлироқ—май ойидан оширилади. Илгари нархни июл ойида ошириш режалаштирилган эди.   Вазирликнинг таъкидлашича, тарифлар инфляцияни (10,8 фоиз) ҳисобга олган ҳолда 11 тийинга оширилади. Яъни, 1 майдан бошлаб аҳоли учун бир киловатт-соат 1,11 сўм…

Батафсил...

Терактдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайди

Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда.  Москвадаги Crocus City Hall санъат саройида жума кунги қуролли ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетди. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Амур вилоятининг Благовешенск шаҳрида номаълум шахслар муҳожирларга тегишли бўлган дўконга ўт қўйган –…

Батафсил...

Элчихона Шереметево аэропортида ушлаб турилган қирғизистонликлар тақдирига аниқлик киритди

Улар кейинги рейсда Қирғизистонга қайтарилади. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Шереметево аэропортида ушлаб турилган қирғизистонликлар тақдирига аниқлик киритди “Маълум бўлишича, уларга Россия ҳудудига кириш тақиқланган, чунки улар аввалроқ мамлакат миграция қонунчилигини бузган. Улар кейинги рейсда Қирғизистонга қайтарилади”, дейилади элчихона хабарида. Элчихона аэропортда қанча Қирғизистон фуқароси ушлаб турилаётганига аниқлик киритмаган. Кеча Бишкекдан Москвага учиб келган қирғизистонликлар Шереметево аэропортида қолиб кетганини Озодлик радиосига маълум…

Батафсил...

Суд қарори билан “Крокус”га ҳужумда гумонланганлар ҳибсга олинди

Москванинг Басманний тумани суд 25 мартга ўтар кечаси “Крокус Сити Холл” концерт залига қуролли ҳужумда айбланаётган тўрт кишини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур ҳужум натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 137 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Далержон Мирзоев, Муродали Ражабализода, Муҳаммадсобир Файзов ва Шамсиддин Фаридунийга терроризм айблови бўйича умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда. Уларга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилашга оид суд…

Батафсил...

Россия Муфтийлар кенгаши «Крокус»да одамларни қутқариб қолган Ислом Халиловни мукофотлади

Россия мусулмонлари етакчиси, муфтий шайх Равил Ғайнутдин «Крокус Сити Холл»даги теракт вақтида юздан ортиқ одамни хавфсиз жойга олиб чиққан қирғиз оиласида тарбия топган 15 ёшли Ислом Халиловни Россия мусулмонларининг «Хизматлари учун» медали билан тақдирлади. Аниқлик киритилишича, Гайнутдин Халилов ва унинг отасига жума куни Москва жоъме масжидига ташриф буюриши учун шахсий таклифнома юборган. Бу ерда, Жума намозидан сўнг Исломни мукофотлаш маросими…

Батафсил...

Садир Жапаровдан “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунга вето қўйишни сўралмоқда

Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Қирғизистоннинг 100 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари президент Садир Жапаровни 14 март куни парламент қабул қилган “хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонунга вето қўйишга чақирмоқда. ННТлар эслатишича, нотижорат ташкилотлар жамият олдида турган қатор муаммоларни ечишда салмоқли ўринга эга. ННТ фаоллиги деб кўпгина фуқаролар таълим, тиббий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва бошқа…

Батафсил...

Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар клубсиз қолди

Бишкекнинг «Дордой» футбол клуби қирғиз футболи фахрийлари – 33 ёшли ҳужумчи Мирлан Мурзаев ва 34 ёшли ярим ҳимоячи Турсунали Рустамовлар билан шартномани бекор қилганини маълум қилди. «Томонлар ўзаро келишув асосида меҳнат муносабатларини тугатишга келишиб олдилар. Клуб футболчиларга профессионал маҳоратлари учун миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятида омад тилайди», — дейилади хабарда. Шартномани бекор қилиш сабаблари кўрсатилмаган. «Фарғона» хабарига кўра, футболчилар ва жамоа раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага…

Батафсил...

Туркия тўсиқ қўйгани учун марказий осиёликлар Америкага бошқа йўллар билан кетмоқда

Тожикистон ва Россия фуқаролигига эга бўлган эр-хотин узоқ сафар бошида Бирлашган Араб Амирликларини транзит мамлакат сифатида танлаб, Мексика орқали АҚШга етиб олишга умид қилмоқда. “Биз дастлаб Истанбул орқали Мексикага учмоқчи эдик, бироқ Telegram’да Турк Ҳаво Йўллари Россия ва бошқа собиқ совет давлатларидан келганларга Лотин Америкасига учишга рухсат бермаслигини ўқидик, шунинг учун режани ўзгартирдик”, дейди Салтанат. У фамилиясини ошкор қилмасликни сўради.…

Батафсил...