МХДҚ Равшан Жээнбековнинг 4 гектар ер участкасини давлатга қайтарди

МХДҚ Талас вилоятининг Киров сув омборини бўйида жойлашган тўрт гектар «Эдельвейс-Тур» дам олиш ҳудудини давлатга қайтарди. Ер майдони 2000 йиллари Кампиробод иши бўйича қамоқда ётган сиёсатчи Равшан Жээнбековга ўтиб кетгани, у ҳозир ихтиёрий равишда давлатга ўтказиб бергани айтилади. «Экспертиза хулосасига кўра, енгил конструкциядаги маъмурий биноларга эга бўлган ҳудуд 16 млн 871 минг сомга баҳоланди. Ер майдони 2000 йиллари Равшан Жээнбеков…

Батафсил...

Ўшда диний экстремизм айблови билан қидирувга берилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида диний-экстремистик фаолиятда гумонланиб қидирилаётган ўзбекистонлик қўлга олинган. Бу ҳақда 24.kg сайти Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотига таянган ҳолда хабар қилди. Қайд этилишича, 51 ёшни қоралаган К. Ш. Т. тезкор-қидирув тадбирлари чоғида ушланган. МХДҚ хабарномасида Андижон вилоятида туғилган мазкур шахс Ўзбекистонда конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб, қидирувга берилгани урғуланган. Kaktus Media хабарига кўра, қўлга олинган ўзбекистонлик айни…

Батафсил...

Amnesty International Қирғизистон президентидан “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунга вето қўйишни сўрамоқда

Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон президенти Садир Жапаровни 14 март куни парламент қабул қилган “хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонунга вето қўйишга чақирмоқда. Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича AI директори Мари Струтeрснинг фикрича, ушбу қонун нафақат уюшмалар эркинлигига путур етказади ва ННТлар мустақиллигига раҳна солади, балки бир вақтлар…

Батафсил...