ЖК спикери Шакиев Қирғизистонда ОАВга босим йўқ деб ҳисоблайди

Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев Қирғизистонда сўз эркинлиги бор эканини, ОАВга босим бўлиб, ҳақоратланмоқда, деганларга қўшилмаслигини билдирди. Бу ҳақда сиёсатчи парламентдаги йиғилиш чоғида айтди. «Барча нарсанинг чегараси бўлади, энг биринчи — жавобгарлик бўлиши керак. Бунинг барчаси қайсидир четдан молиялаштирилган ташкилотлар, [улар] Қирғизистоннинг бугунги барқарорлигига, иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмай қўймайди. Зеро, кўплаб журналистика ниқобини кийган блогерлар туфайли мамлакатда ҳар қандай фикрлар…

Батафсил...

Асел Ногойбаеванинг собиқ эри ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди

Асел Ногойбаеванинг собиқ эри ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди, лекин у қарор устидан шикоят қилмоқчи. Бу ҳақда жабрланган аёлнинг адвокати Индира Саутова «Клооп» билдирди.  «16-январда Чуй вилоятининг Сокулуқ туман судида А.Э. ота-оналик ҳуқуқидан ажратиш бўйича фуқаролик иши ўтди. Бизнинг давъо қаноатлантирилиб, у ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди. Аселнинг собиқ эри апелляцияга беришини билдирди», — деди Саутова. Жабрланган Асел Ногойбаеванинг синглиси Диана Елькин опасининг собиқ…

Батафсил...

Бишкекда ҳарбий вертолёт Ми-8 қулади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри яқинида 17 январ куни Ми-8МТВ ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Воқеа ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган. Мудофаа вазирлигининг матбуот хизматига кўра, 17 январ куни соат 11:00 лар атрофида Ми-8 ҳарбий вертолёти «Фрунзе-1» ҳудудидаги Дўстук мавзеси яқинида қулаган. Манбаларнинг дастлабки маълумотларига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бортдаги яна етти киши жароҳатланган. Улар реанимация бўлимига…

Батафсил...

БАА ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида 16 январь куни кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида виза талабларидан озод этилади. Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси А.Аққулов ва мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди. Ҳужжат расман 2024…

Батафсил...

Қирғизистон терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубогидаги илк ўйинда мағлуб бўлди

Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2023 гуруҳ босқичининг биринчи турида Таиланд термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қирғизистонликлар Осиё кубогига жиддий шахсий йўқотишлар билан етиб борди – Валерий Кичин, Эрбол Атабаев ва Алимардон Шукуров жароҳат олди. Ўз навбатида, Таиланд терма жамоаси турнир бошланишига бир ой қолганда мураббийини алмаштирди, аммо бу ҳолат пировардида таиландларнинг ўйинига катта таъсир кўрсатмади: улар тобора хавфлироқ ҳужум қилишди, қирғизистонликлар эса вақти-вақти…

Батафсил...

Сўз эркинлиги борасида

Қирғизистон ҳукумати мустаққил оммавий ахборот воситаларига нисбатан босимни кучайтирмоқда   Ҳафта бошидан Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хавфсизлик идоралари «ҳужумларига» дучор бўла бошлади. 15 январь, душанба куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 24.kg нашрини «урушни ташвиқот қилишда» айблади. Хавфсизлик хизмати ходимлари таҳририятда тинтув ўтказиб, ахборот агентлиги раҳбариятини сўроққа тутди. Эртаси куни бу ишга полиция аралашди — «Айт Айт Десе» ва Temirov Live онлайн лойиҳалари ИИВ…

Батафсил...

Ижтимоий жамғарма йиғилган нафақалардан фойдаланиш йўлларини маълум қилди

Ижтимоий жамғарма (Соцфонд) фуқароларнинг нафақа (пенсия) жамғармаларидан қандай фойдаланиши мумкинлигини тушунтирди. Йўналишлар: Нафақа ёшига етган фуқароларга тўлов: – «Давлат нафақа ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қирғизистон Республикаси қонунига мувофиқ нафақа олувчи ва шахсий суғурта ҳисобварағининг жамғариб бориладиган қисмида нафақа жамғармалари ҳисобга олинадиган нафақахўрлар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган ва уни олиш учун мурожаат қилган шахслар; шахсий суғурта ҳисобварағининг жамғарма қисмида ҳисобга…

Батафсил...

Жалолободдаги бозорлардан бирининг эгаси ижара ҳақини асоссиз кўтаргани учун қўлга олинди

Жалолобод шаҳридаги савдо-бозор мажмуаларидан бирининг эгаси ижара ҳақини асоссиз кўтариб, даромадини яширишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚдан билдиришди. Маълумотларга кўра, гумонланувчи бир неча йиллардан буён савдо марказлари савдогарларининг «қийин аҳволи»дан фойдаланиб, ижара ҳақини бир томонлама ошириб келган. У, шунингдек, «рози бўлмаган ижарачиларни ўртадаги келишувни бузиш билан қўрқитиб, улар тўлаган ижара ҳақининг ҳақиқий қийматини яширишга мажбур қилган». Бозор эгаси савдо…

Батафсил...

Қирғизистонда 11 нафар журналист қамоққа олинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 16 январь куни эрта тонгда қатор журналистларнинг уйлари тинтув қилинди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, “Айт, айт десе” ва “Темиров LIVE” лойиҳалари, “Арча медиа” ва “ПолитКлиника” нашрлари журналистларинин уйларида тинтувлар ўтказилган. Тинтувдан сўнг журналистлар милиция бўлимларига олиб кетилган ва 48 соатга қамоққа олинган. Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот тарқатиб, бу маълумотни тасдиқлади. Вазирликнинг билдиришича, “Айт Айт…

Батафсил...

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 24.kg нашрини “уруш ташвиқотида” айбламоқда

24.kg нашрининг раҳбари Асел Оторбоева ва бош муҳаррирлари Антон Лимар ва Махинур Ниёзова 15 январь куни МХДҚ томонидан сўроқ қилингандан сўнг қўйиб юборилган. Нашрнинг ўзи маълум қилишича, журналистлар “уруш ташвиқоти” моддаси бўйича қўзғатилган жиноий ишга гувоҳ сифатида жалб қилинган бўлиб, улар тафсилотларни ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат имзолаган. Асел Оторбоева иш доирасида ўтказилган экспертиза хулосаларига мутлақо рози эмаслигини билдирди. Аввалроқ Миллий…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 38 километрини аниқлаштириб олди

Икки давлат ўртасидаги чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади. Қирғизистоннинг Боткен шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 38.35 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Ховар» ахборот агентлиги хабар берди. Навбатдаги учрашув энди Тожикистон ҳудудида ўтказилади. Аввалроқ, Боткенда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегациялари учрашуви ҳам бўлиб ўтган эди. Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари…

Батафсил...

Қирғизистонда лицензиясиз фаолият юритаётган 200 дан ортиқ хусусий клиникалар аниқланган

Қирғизистонда 216 та хусусий клиникалар лицензиясиз фаолият юритган. Бу ҳақда Жогорку Кенеш (мамлакат парламенти) йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Ринат Мавланбай маълум қилди, дея хабар беради парламент матбуот хизмати. Мавланбайнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Бишкек, Ўш ва Қирғизистоннинг Чуй вилоятида хусусий клиникалар ва тиббиёт муассасаларида текширувлар ўтказилган. Тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган 626 нафар тадбиркор текширувдан ўтказилган, улардан фақат 410 нафари тегишли лицензияга…

Батафсил...

Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 32 минг сўмдан ошди

2023 йил январь-ноябрь ойларида Қирғизистонда ўртача номинал иш ҳақи 32 142 сўмни (деярли 360 доллар) ташкил этди, деб ёзади Economist.kg республика Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб. Бошқарма маълумотларига кўра, иш ҳақининг энг кўп ўсиши давлат бошқаруви ва мудофаа соҳасида, шунингдек, ижтимоий таъминот корхоналари ходимлари ўртасида кузатилган – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,5 фоизга. Маъмурий фаолият билан шуғулланувчи ходимлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари ва кўчмас мулк…

Батафсил...

24.kg нашрига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, таҳририятда тинтув ўтказилди

24.kg нашрига нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 407-моддаси («Уруш тарғиботи») билан иш қўзғатилган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот марказига таяниб, сайт таҳририяти хабар берди. «Қайси материал устидан тергов ишлари олиб борилаётганини ҳали ҳеч ким билмайди», — дея қўшимча қилди нашр. Эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари таҳририятда тинтув ўтказган. «Компьютерлар, ноутбуклар, электрон воситалари, шунингдек, жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа…

Батафсил...

«Салимбойдан қўллов сўраган» депутат ўз иши бўйича батафсил маълумот бермоқчи

Қирғиз парламенти депутати Эмил Жамғирчиев 17 январга белгиланган парламент йиғилишида ўз иши бўйича батафсил маълумот бермоқчи. Озодлик радиоси қирғиз хизматига у нега «Оқ уйдан» қочганини, МХДҚга суҳбатга борганга қадар қаерда бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот беришини айтган. “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиевга хати борасидаги саволга у бу ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган. «Билганимни махсус комиссия йиғилишида айтганман, бу…

Батафсил...

Депутат Салимбойдан президентни йўқ қилишда ёрдам сўраган

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг айтишича, Жўқорғу Кенеш депутати Эмил Жамғирчиев ўзбекистонлик «Салимбой» лақаби билан машҳур Салим Абдувалиевдан “икки дўстни йўқ қилишда ёрдам” сўраган. “Менга тақдим этилган маълумотларга кўра, у Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, «Салимбой» лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, “икки дўстни” йўқ қилишда ёрдам сўраган”, деди Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида. Қирғизистонликлар «икки дўст» ёки…

Батафсил...

Покистон вазири Қирғизистоннинг тиббий ўқув юртлари етарли билим бермаётганини айтди

Қирғизистоннинг олий ўқув юртларини тугатган покистонликлар ўз давлатида аттестациядан ўта олмай қолишмоқда. Бу ҳақда Покистоннинг соғлиқни сақлаш вазири Надим Ян ҳамкасби Алимқадир Бейшеналиев билан учрашганда айтди. У покистонлик талабалар Қирғизистонда тегишли даражада билим олмаётганини таъкидлади.  Бейшеналиев эса покистонликлар билим олган ўқув юртларини тешириб, керак бўлса уларни «талабга жавоб берган таълим муассасаларига» кўчиширишга тайёр эканини айтди.  2020 йили Покистон Қирғизистоннинг тиббиёт ўқув…

Батафсил...

Қирғизистонлик футболчи Туркия ёшлар терма жамоасига чақирилди

Туркиянинг «Анқарагужу» ҳужумчиси, қирғизистонлик 17 ёшли Сирожиддин Остонақулов Туркия U-18 термасига чақирилди. Бу ҳақда Yurtspor хабар берди. Нашрнинг аниқлик киритишича, Остонақулов Туркия фуқаролигини олиш тартиб-таомилидан ўтган, «бу бир мунча вақт давом этган» ва мамлакат ёшлар терма жамоасига киритилган ва жамоанинг 13 январь куни Анталияда бошланадиган йиғинида иштирок этади. Сирожиддин Остонақулов асли ўшлик. 12 ёшида Туркияга кўчиб ўтади ва «Анқарагужу» академиясига ўқишга киради. У ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.…

Батафсил...

МХДҚ: давлат тўнтаришига уринган Ташов ва Куреновларнинг тарафдорлари қўлга олинди

Уларнинг ўнлаб тарафдорлари ва шериклари аниқланиб, улар тегишли тартибда сўроқ қилинди, дейилади МХДҚ баёнотида. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат тўнтаришини содир этишга тайёргарлик кўрилаётганини аниқлаганини айтмоқда. Айтилишича, йирик тадбиркор, «КЖ групп» қурилиш ширкатининг раҳбари Имомидин Тошов ҳамда блогер, ҳозирда АҚШда яшовчи Тилекмат Куренов жиноий гуруҳ тузиб «хориждаги ва мамлакатдаги деструктив кучлар ёрдамида» турли оммавий намойишлар ўтказиш орқали давлат тўнтаришини…

Батафсил...

Салим Абдувалиев қирғизистонлик депутатга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича сўроқ қилинган

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутати Эмиль Жамғирчиевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида «Салимбой» лақаби билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиевни биргаликда сўроқ қилди. Бу ҳақда қирғиз ахборот агентликлари хабар берди. 24.kg хабарига кўра, 2020 йилда Қирғизистон молия полициясининг собиқ ходими, ҳозирда парламент депутати Эмиль Жамғирчиев ва ҳукумат аппарати собиқ раҳбари Бактибек Қалмуратов контрабанда тўғрисидаги жиноий иш…

Батафсил...
1 2 3