ЖК спикери Шакиев Қирғизистонда ОАВга босим йўқ деб ҳисоблайди

Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев Қирғизистонда сўз эркинлиги бор эканини, ОАВга босим бўлиб, ҳақоратланмоқда, деганларга қўшилмаслигини билдирди. Бу ҳақда сиёсатчи парламентдаги йиғилиш чоғида айтди. «Барча нарсанинг чегараси бўлади, энг биринчи — жавобгарлик бўлиши керак. Бунинг барчаси қайсидир четдан молиялаштирилган ташкилотлар, [улар] Қирғизистоннинг бугунги барқарорлигига, иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмай қўймайди. Зеро, кўплаб журналистика ниқобини кийган блогерлар туфайли мамлакатда ҳар қандай фикрлар…

Батафсил...

Асел Ногойбаеванинг собиқ эри ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди

Асел Ногойбаеванинг собиқ эри ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди, лекин у қарор устидан шикоят қилмоқчи. Бу ҳақда жабрланган аёлнинг адвокати Индира Саутова «Клооп» билдирди.  «16-январда Чуй вилоятининг Сокулуқ туман судида А.Э. ота-оналик ҳуқуқидан ажратиш бўйича фуқаролик иши ўтди. Бизнинг давъо қаноатлантирилиб, у ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди. Аселнинг собиқ эри апелляцияга беришини билдирди», — деди Саутова. Жабрланган Асел Ногойбаеванинг синглиси Диана Елькин опасининг собиқ…

Батафсил...

Бишкекда ҳарбий вертолёт Ми-8 қулади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри яқинида 17 январ куни Ми-8МТВ ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Воқеа ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган. Мудофаа вазирлигининг матбуот хизматига кўра, 17 январ куни соат 11:00 лар атрофида Ми-8 ҳарбий вертолёти «Фрунзе-1» ҳудудидаги Дўстук мавзеси яқинида қулаган. Манбаларнинг дастлабки маълумотларига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бортдаги яна етти киши жароҳатланган. Улар реанимация бўлимига…

Батафсил...

БАА ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида 16 январь куни кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида виза талабларидан озод этилади. Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси А.Аққулов ва мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди. Ҳужжат расман 2024…

Батафсил...

Қирғизистон терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубогидаги илк ўйинда мағлуб бўлди

Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2023 гуруҳ босқичининг биринчи турида Таиланд термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қирғизистонликлар Осиё кубогига жиддий шахсий йўқотишлар билан етиб борди – Валерий Кичин, Эрбол Атабаев ва Алимардон Шукуров жароҳат олди. Ўз навбатида, Таиланд терма жамоаси турнир бошланишига бир ой қолганда мураббийини алмаштирди, аммо бу ҳолат пировардида таиландларнинг ўйинига катта таъсир кўрсатмади: улар тобора хавфлироқ ҳужум қилишди, қирғизистонликлар эса вақти-вақти…

Батафсил...

Сўз эркинлиги борасида

Қирғизистон ҳукумати мустаққил оммавий ахборот воситаларига нисбатан босимни кучайтирмоқда   Ҳафта бошидан Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хавфсизлик идоралари «ҳужумларига» дучор бўла бошлади. 15 январь, душанба куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 24.kg нашрини «урушни ташвиқот қилишда» айблади. Хавфсизлик хизмати ходимлари таҳририятда тинтув ўтказиб, ахборот агентлиги раҳбариятини сўроққа тутди. Эртаси куни бу ишга полиция аралашди — «Айт Айт Десе» ва Temirov Live онлайн лойиҳалари ИИВ…

Батафсил...

Ижтимоий жамғарма йиғилган нафақалардан фойдаланиш йўлларини маълум қилди

Ижтимоий жамғарма (Соцфонд) фуқароларнинг нафақа (пенсия) жамғармаларидан қандай фойдаланиши мумкинлигини тушунтирди. Йўналишлар: Нафақа ёшига етган фуқароларга тўлов: – «Давлат нафақа ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қирғизистон Республикаси қонунига мувофиқ нафақа олувчи ва шахсий суғурта ҳисобварағининг жамғариб бориладиган қисмида нафақа жамғармалари ҳисобга олинадиган нафақахўрлар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган ва уни олиш учун мурожаат қилган шахслар; шахсий суғурта ҳисобварағининг жамғарма қисмида ҳисобга…

Батафсил...