Қирғизистон терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубогидаги илк ўйинда мағлуб бўлди

Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2023 гуруҳ босқичининг биринчи турида Таиланд термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қирғизистонликлар Осиё кубогига жиддий шахсий йўқотишлар билан етиб борди – Валерий Кичин, Эрбол Атабаев ва Алимардон Шукуров жароҳат олди. Ўз навбатида, Таиланд терма жамоаси турнир бошланишига бир ой қолганда мураббийини алмаштирди, аммо бу ҳолат пировардида таиландларнинг ўйинига катта таъсир кўрсатмади: улар тобора хавфлироқ ҳужум қилишди, қирғизистонликлар эса вақти-вақти билан жавоб қайтаришди. Таиландликларнинг фаоллиги 26 ва 48-дақиқаларда Супачаи Чайдед томонидан киритилган иккита голга олиб келди.

F гуруҳининг яна бир учрашувида Саудия Арабистони сўнгги дақиқаларда Уммондан ғалабани тортиб олди – 2:1.

Кейинги турда 21 апрель куни Қирғизистон Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Осиё кубоги 12 январдан 10 февралга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Мусобақа тарихида Осиё Кубоги 24 та жамоа иштирокида кенгайтирилган таркибда ўтказилмоқда. Улар 6 та гуруҳга бўлинган, уларнинг ҳар бирида 4 тадан жамоа бор. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа 1/8 плей-офф босқичига йўл олиши кафолатланади ва энг яхши натижа билан ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган олтита жамоадан тўрттаси ҳам плей-офф босқичига йўл олади. Учинчи ўрин учун кураш белгиланмаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ