Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 32 минг сўмдан ошди

2023 йил январь-ноябрь ойларида Қирғизистонда ўртача номинал иш ҳақи 32 142 сўмни (деярли 360 доллар) ташкил этди, деб ёзади Economist.kg республика Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.

Бошқарма маълумотларига кўра, иш ҳақининг энг кўп ўсиши давлат бошқаруви ва мудофаа соҳасида, шунингдек, ижтимоий таъминот корхоналари ходимлари ўртасида кузатилган – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,5 фоизга. Маъмурий фаолият билан шуғулланувчи ходимлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари ва кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи компанияларда фаолият юритаётганларнинг иш ҳақи мос равишда 37,3% ва 32,7% га ошган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда ўртача иш ҳақи миқдори 30 минг сўмдан ошган.

Республика Миллий статистика қўмитаси ҳам ўтган йилнинг айрим иқтисодий якунларини сарҳисоб қилди. Хусусан, қўмита маълумотларига кўра, истеъмол нархлари ва тарифлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизга ошган. Қуйидаги тоифалар инфляцияга энг кўп таъсир кўрсатган:

✅ ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 12,2%;

✅ алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари — 11,3%;

✅ аҳолига кўрсатилган хизматлар – 9,1%;

✅ озиқ-овқат — 3,4%.

Аниқлик киритилишича, сўнгги бир йилда гуруч ва янги мевалар, сезиларли даражада — мос равишда 39,9 ва 23 фоизга қимматлашган.

Қирғизистондаги ўртача иш ҳақини Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги шунга ўхшаш кўрсаткичлар билан солиштирадиган бўлсак, паст кўрсаткич бўлмайди. Шундай қилиб, доллар эквивалентида ўтган йилнинг уч чораги якунларига кўра, ушбу қиймат Тожикистонда қарийб 160 доллар, Ўзбекистонда 356 доллар, Қозоғистонда 775 долларни ташкил қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ