Бишкекда ҳарбий вертолёт Ми-8 қулади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри яқинида 17 январ куни Ми-8МТВ ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради.

Воқеа ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган.

Мудофаа вазирлигининг матбуот хизматига кўра, 17 январ куни соат 11:00 лар атрофида Ми-8 ҳарбий вертолёти «Фрунзе-1» ҳудудидаги Дўстук мавзеси яқинида қулаган.

Манбаларнинг дастлабки маълумотларига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бортдаги яна етти киши жароҳатланган. Улар реанимация бўлимига жойлаштирилган.

Ҳодисанинг сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 
 
Bo'limsiz

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ