Бишкекда ватанида фирибгарликда айбланаётган қозоғистонлик қўлга олинди

У таниқли блогер ва вайнерларни жалб қилган ҳолда фуқаролардан бир неча миллиард тенге миқдоридаги маблағни йиғиб олган ва Бишкекка қочиб кетган. Бишкекда юзни таниш функциясига эга видеокузатув камералари ёрдамида Қозоғистонда қидирилаётган фуқаро О.А. қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Қозоғистонда О.А. молиявий пирамидани тузганликда айбланмоқда. У таниқли блогер ва вайнерларни жалб қилган ҳолда кўплаб фуқаролардан…

Батафсил...

Ала-Тоо майдонида Янги йил арафасида кўтарилган байроқ яна алмаштирилди

Давлат котиби Суюнбек Космамбетов нотўғри байроқ осилганини «мутасаддилар шошганлиги» билан изоҳлади.  Бишкекда Ала-Тоо майдонида 1 январь куни кўтарилган Қирғизистон байроғи 8 январь куни алмаштирилди. Бу гал тантанали равишда парламент тасдиқланган байроқ кўтарилди. Аввалроқ, Янги йил арафасида дизайни тасдиқланмаган байроқни кўтаришган эди. Буни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сезиб қолган. Уларнинг айтишича, байроқда 40 эмас, 39 та нур бўлган ҳамда қуёш нурлари қуёшга…

Батафсил...

Бишкекда оғир жиноятлар содир этгани учун қидирувда бўлган россиялик қўлга олинди

Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Баёнотда айтилишича, турли жиноятлар, жумладан, оғир жиноятлар содир этгани учун давлатлараро қидирувга берилган Россия фуқароси Бишкекда қўлга олинган. У 6 январь куни юзни таниш функцияси билан жиҳозланган камералар орқали эътиборга тушган. Россияда фуқаро A.R. ўғирлик, зўрлаш ва қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш каби жиноятларда айбланмоқда.

Батафсил...