“Зима не будет” баёноти билан танилган Арстан Алай қамоқда вафот этди

Арстан Алай деган таҳаллус билан танилган бишкеклик тадбиркор Арстанбек Абдилдаев 5 январда Қирғизистондаги 31-сонли жазони ижро этиш маҳкамасида вафот этди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига унинг адвокати Қайсин Абакиров билдирди. У Арстан Алай ўлими сабабларини очиқламади. Қирғизистон Жазони ижро этиш хизмати бу хабарга ҳозирча муносабат билдирмади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2023 йил 15 декабрда Арстанбек Абдилдаев “диний низо қўзғатганлик”да гумонланиб…

Батафсил...

Қирғиз парламенти қўшхотинликка рухсат берилаётганини рад этди

Қирғизистон қонунчилигида икки ёки ундан ортиқ хотин билан никоҳ асосида яшаш жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёки жарима билан жазоланади. Жўқорғу Кенеш ахборот хизмати раҳбари Жайил Русланов парламентда кўпхотинликка рухсат берувчи қонун лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. 4 январь куни Русланов ижтимоий тармоқларда бу ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. “Эслатамиз, ёлғон маълумот тарқатганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик…

Батафсил...

Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида қолмоқда

Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар йигирматалигида қолмоқда. 3 январь куни Тошкент маҳаллий вақт билан соат 9:30 да IQAir веб-сайтида жаҳондаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар орасида 18-ўринда қайд этилди. Шу куни соат 8:50 даги кўрсаткичлар бўйича Тошкент ўнинчи ўринда эди. “Ўзгидромет” 3 январь куни автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таянга ҳолда, соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори…

Батафсил...