Президент 2024 йилнинг охиригача бизнесни текширишга мораторий киргизди

Президент Садир Жапаров «иқтисодий фаолиятни барқарорлаштириш», ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш ва сармоявий муҳитни яхшилаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини текширишга 2024 йил 31 декабрга қадар мораторий киргизди. Бу ҳақда Жапаров Фейсбукдаги саҳифасида ёзган. Унинг ёзишича, мораторий жиноят иши қўзғатилган корхоналарга нисбатан ишламайди. «Агар мансабдор шахслар иқтисодий жиноятни аниқламай туриб (сохта, уюшган аризалар билан) асоссиз тадбиркорларни текширишга келган бўлса, президент маъмурияти орқали менга мурожаат қилишингиз…

Батафсил...

Қирғизистонда тадбиркор Имомидин Тошов “тўнтаришга уриниш”да айбланиб қидирувга берилди

Катта тадбиркор, «КЖ групп» қурилиш ширкатининг раҳбари Имомидин Тошов “давлат тўнтаришга уриниш”да айбланиб, қидирувга берилган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 10 январь куни Жўқорғу Кенеш йиғилишида маълум қилган. Аввалроқ тадбиркор блогер Тилекмат Куренов орқали тарқатган баёнотида ўзини МХДҚ ходими сифатида таништирган номаълум шахслар уни саккиз кун ушлаб турганини айтган. Тадбиркорнинг айтишича, МХДҚ ходимлари унинг яқинларига зарар…

Батафсил...

Ташиев: Жамғирчиев “Салимбой” билан учрашиб, ундан қўллов сўраган

Қирғизистон парламенти 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни 69 депутат қўллади. Бу масала бўйича тузилган депутатлар комиссияси раиси Алишер Эрбаев Эмил Жамғирчиев 2022 йилда «Салимбой» номи билан танилган Салим Абдувалиев билан учрашиш ва ундан қўллов олиш мақсадида Қирғизистон чегарасини ноқонуний бузиб Ўзбекистонга ўтганини билдирди. Бу маълумотни Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси…

Батафсил...

Эркинликларни жиловловчи “ОАВ тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига киритилди

Ушбу қонун лойиҳаси 2022 йил октябрь ойидан бери  муҳокама қилинмоқда, бироқ экспертлар ва журналистлар ҳужжатни такомиллаштиришда ҳукумат уларнинг қарашларини инобатга олмаётганини таъкидлайдилар. Президент маъмурияти ишлаб чиққан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига киритилди. Бу ҳақда Жўқорғу Кенешнинг веб-сайтида маълум қиланган. Ҳужжатнинг асослаш қисмида амалдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун эскирганлиги, замон талабларига жавоб бермаслиги, унинг ҳуқуқий базаси замонавий жамият…

Батафсил...

Депутат Эмил Жамғирчиев ойнадан сакраб терговчилардан қочиб кетди (видео)

Бош прокуратура депутатни «давлат чегарасини ноқонуний ўтишда» айбламоқда. Жўқорғу Кенеш комиссияси парламентдаги «Альянс» фракцияси аъзоси Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлди. Бу ҳақда парламентдаги ишончли манбалар Озодликка маълум қилди. Комиссия 9 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берганидан сўнг, ўша ерда ҳозир бўлиб турган Бош прокуратура терговчилари Эмил Жамғирчиевга терговга чақирув қоғозини тақдим қилмоқчи бўлган.…

Батафсил...

Берлинда «Чойхона» очиб, Марказий Осиё таомларини танитаётган қирғизистонликлар

Берлиндаги қишки ярмаркада кўпчилик германияликлар учун номаълум таомлар растаси пайдо бўлди. Ўзбекча ва қирғизча дўппи кийган йигитлар қозонда дамланган палов, манти ва сомса таклиф этмоқдалар. Бу манзара кўплаб Марказий осиёликларни ҳайратга солмайди. Бироқ Ғарбий Европадаги қишки ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларда минтақа таомлари тобора танилмоқда. Асли қирғизистонлик ўзбек ва қирғиз дўстлар ўз миллий бош кийимларида хўранда чақирадилар. Аксар насроний мамлакатларида…

Батафсил...