БАА ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида 16 январь куни кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида виза талабларидан озод этилади.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси А.Аққулов ва мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди. Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Шунинг билан виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сони 29 тага етди ва Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71 ўринга кўтарилди, дейилади хабарда.

2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар ўзбекистонлик ташриф буюрган ва 9,2 млн доллар миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ