Қирғизистонда лицензиясиз фаолият юритаётган 200 дан ортиқ хусусий клиникалар аниқланган

Қирғизистонда 216 та хусусий клиникалар лицензиясиз фаолият юритган. Бу ҳақда Жогорку Кенеш (мамлакат парламенти) йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Ринат Мавланбай маълум қилди, дея хабар беради парламент матбуот хизмати. Мавланбайнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Бишкек, Ўш ва Қирғизистоннинг Чуй вилоятида хусусий клиникалар ва тиббиёт муассасаларида текширувлар ўтказилган. Тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган 626 нафар тадбиркор текширувдан ўтказилган, улардан фақат 410 нафари тегишли лицензияга…

Батафсил...

Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 32 минг сўмдан ошди

2023 йил январь-ноябрь ойларида Қирғизистонда ўртача номинал иш ҳақи 32 142 сўмни (деярли 360 доллар) ташкил этди, деб ёзади Economist.kg республика Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб. Бошқарма маълумотларига кўра, иш ҳақининг энг кўп ўсиши давлат бошқаруви ва мудофаа соҳасида, шунингдек, ижтимоий таъминот корхоналари ходимлари ўртасида кузатилган – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,5 фоизга. Маъмурий фаолият билан шуғулланувчи ходимлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари ва кўчмас мулк…

Батафсил...

24.kg нашрига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, таҳририятда тинтув ўтказилди

24.kg нашрига нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 407-моддаси («Уруш тарғиботи») билан иш қўзғатилган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот марказига таяниб, сайт таҳририяти хабар берди. «Қайси материал устидан тергов ишлари олиб борилаётганини ҳали ҳеч ким билмайди», — дея қўшимча қилди нашр. Эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари таҳририятда тинтув ўтказган. «Компьютерлар, ноутбуклар, электрон воситалари, шунингдек, жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа…

Батафсил...

«Салимбойдан қўллов сўраган» депутат ўз иши бўйича батафсил маълумот бермоқчи

Қирғиз парламенти депутати Эмил Жамғирчиев 17 январга белгиланган парламент йиғилишида ўз иши бўйича батафсил маълумот бермоқчи. Озодлик радиоси қирғиз хизматига у нега «Оқ уйдан» қочганини, МХДҚга суҳбатга борганга қадар қаерда бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот беришини айтган. “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиевга хати борасидаги саволга у бу ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган. «Билганимни махсус комиссия йиғилишида айтганман, бу…

Батафсил...

Депутат Салимбойдан президентни йўқ қилишда ёрдам сўраган

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг айтишича, Жўқорғу Кенеш депутати Эмил Жамғирчиев ўзбекистонлик «Салимбой» лақаби билан машҳур Салим Абдувалиевдан “икки дўстни йўқ қилишда ёрдам” сўраган. “Менга тақдим этилган маълумотларга кўра, у Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, «Салимбой» лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, “икки дўстни” йўқ қилишда ёрдам сўраган”, деди Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида. Қирғизистонликлар «икки дўст» ёки…

Батафсил...