ЙХҲТ: Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашган

ЙХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилди.

6 июль куни Бишкекда бўлиб ўтган 24-Марказий Осиё медиа конференцияси чоғида қилган нутқида Рибейро ОАВнинг мустақиллиги ва эркинлигисиз мамлакат демократияси ҳам бўлмаслигини таъкидлади.

ЙХҲТ вакилига кўра, журналистлар босим остида бўлган жойда эртами-кечми демократия ҳам босим остида қолади.

“Афсуски, ЙХҲТ минтақасидаги кўплаб мамлакатларда, жумладан, Марказий Осиёда ҳам ОАВ эркинлиги пастламоқда. Биз ушбу мамлакатларда қарама-қарши қонунлар қабул қилинаётгани, ОАВ эркинлиги ва сўз эркинлигига қарши ҳужумларнинг турли шакллари кўпайганини кўрмоқдамиз. Биз журналистларга жисмоний ҳужумлар ва коррупция ҳамда жамоатчиликни қизиқтирадиган бошқа нозик мавзуларни ўрганаётган журналистларга қарши онлайн таъқиб кампанияларини кузатмоқдамиз”, деди Рибейро.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти томонидан тайёрланган 2023 йил учун Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, барча Марказий Осиё давлатлари Матбуот эркинлиги индексида ўрни ёмонлашган. Шу билан бирга, Қирғизистон 50 поғонага пастлади.

Сўнгги пайтларда Қирғизистонда фаоллар ва журналистлар оммавий ахборот воситаларига босим ва сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ҳақида бир неча бор баёнот бериб, медиа макон ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ мунозарали қонунчилик ташаббусларига қарши чиқишган. Кўпгина халқаро ташкилотлар ҳам таклиф қилинган қонун лойиҳаларини рад этишга чақирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ