Қирғизистонда 14 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

Талас туманининг Орол қишлоғида 14 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Талас вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 16 март куни бўлимга жабрланувчининг қариндошлари ариза билан мурожаат қилган, дейилади милиция хабарида. Аризага кўра, 27 январь куни Орол қишлоғида яшовчи фуқаро 2009 йилда туғилган қизни машинасига мажбурлаб чиқариб, кейин зўрлаган. “Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 154 моддаси (Зўрлаш)…

Батафсил...

Қирғизистон олтин рудасини экспорт қилишни тақиқловчи фармон ижросини кечиктирди

Қирғизистонда мамлакат президентиниг олтин экспортини тақиқловчи фармоннинг амалга ошириш муддати қолдирилди. Қирғизистон кон-металлургия корхоналари касаба уюшмаси 1 майдан руда ва контцентрат экспорти тақиқланса, кончилик корхоналари тўхтаб қолишидан огоҳлантирди. 2020-йилда ҳали бош вазир бўлган вақтида Садир Жапаров Ала-Бука ва Чотқол вилоятлари аҳолиси билан учрашувда конлардан концентрат экспорти тақиқланишини айтган эди. 2022 йилда эса Жапаров Қирғизистондан олтин рудаси ва олтин концентратини олиб…

Батафсил...

Бишкекда «Кампиробод иши» айбланувчилари тарафдорларининг митинги бўлиб ўтди

17 март куни бўлиб ўтган митингда «Кампиробод иши» доирасида ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларнинг тарафдорлари тинч намойишга чиқишди. Намойишчилар «Кампиробод иши»да айбланиб ҳибсга олинганларни озод этишни, сўз эркинлигига босимни тўхтатиш, суд ҳокимиятини мустақилликка чақириш, Бишкекда тинч йиғинлар ўтказишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Бу март ойида «Кампиробод иши» бўйича ўтказилаётган биринчи намойиш эмас. 14 март куни Таласда ҳам судланувчиларнинг…

Батафсил...

Суд «Азаттиқ Медиа»нинг ҳисоб рақамларидан тақиқни олиш ҳақидаги даъвосини кўриб чиқишдан бош тортди

Бишкек маъмурий суди “Азаттиқ Медиа”нинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Давлат молиявий разведка хизматининг нашрни жиноий даромадларни легаллаштиришга алоқадор шахслар рўйхатига киритиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқишни рад этди. Адвокат Нурбек Сидиқовнинг айтишича, иш моҳиятан кўриб чиқилмагани учун суд қарорини ноқонуний деб билишини таъкидлади. Компания ўз ҳисоб рақамлари блоклангани сабаб ўз пулларини ишлата олмаган. Натижада бошқарув компанияси солиқларни ўз вақтида тўламагани…

Батафсил...

“Ўш садоси” газетасининг бош муҳаррири алмашди

Газетага етти йил бош муҳаррирлик қилган Соҳиба Шокирова ўрнига Лутфулло Раҳмонов тайинланган. “Ўш садоси” таҳририяти жойлашган бино масаласи бўйича раҳбарият билан икки йиллик тортишувлардан кейин, жорий йилнинг 14 январида мени ишдан бўшатишди”, дейди Соҳиба Шокирова биз билан суҳбатда. “Ўш садоси” газетасининг янги бош муҳаррири Лутфулло Раҳмонов ҳам ўзининг бу лавозимга тайинланганини тасдиқлади. Ўш вилояти ҳокимлиги нашри бўлган “Ўш садоси” газетаси…

Батафсил...

Қирғизистонда Миллий шифохона бош шифокори коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

Қирғизистонда Миллий шифохонаси бош шифокори коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий шифохона бош шифокори Тўхтабой Маанаевга нисбатан жиноий иш очди. Бош шифокорнинг хатти-ҳаракатларида “аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига зарар етказувчи, уларнинг ҳуқуқларини чекловчи ва имтиёзли дори-дармонлар ва дори воситаларини олиш имкониятидан маҳрум қилувчи, оширилган нархларда давлат харидлари кўринишидаги коррупция унсурлари аниқланган. Қирғизистон…

Батафсил...

Бишкек суди “Кампиробод иши”дан махфийлик муҳрини олиб ташлади

Бишкек шаҳар суди адвокат Кантемир Турдалиевнинг “Кампиробод иши”ни давлат сири тоифасига киритган ИИВ терговчиси устидан берган шикоятини қисман қаноатлантирди. Адвокат Кантемир Турдалиевга кўра, у ҳалигача суд қарорини олмаган. Адвокат, шунингдек, давлат сири бўлмаган жилдлардан махфийлик мақомини олиб ташлаш кераклигини таъкидлади. “Тергов давлат сири бўлган иш материалларини махфийлаштиришга ҳақли. Мен ишнинг барча материалларини терговнинг бутун даври учун таснифлаш тўғрисида қарор қабул…

Батафсил...

Қирғизистон ТИВ фуқароларни Тожикистонга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонликларга Тожикистонга ҳар қандай саёҳатдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди. Бу ҳақда 14 март куни ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистон Республикаси элчихонаси маълумотларига кўра, Душанбе халқаро аэропортига учиб келган Қирғизистон фуқаролари мамлакатга киритилмайди. Шу билан бирга, фуқролар транзит зонада авиачипталарни харид қилиш ва қайтиш рейсларини кутиш билан боғлиқ молиявий муаммоларга дуч келиши мумкин. 2021…

Батафсил...

Вазирлар Маҳкамаси Бишкек ҳокимининг тўғридан-тўғри сайланишига қарши чиқди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Бишкек ҳокимининг тўғридан-тўғри сайловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши чиқди. Бу ҳақда 14 март куни бўлиб ўтган йиғилишда депутат Жанарбек Акаев маълум қилди. Депутат “Маҳаллий давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Пойтахтнинг мақоми тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф қилди. Акаевга кўра, Вазирлар Маҳкамасида тўғридан-тўғри сайловлар беқарорликка олиб келиши мумкинлигини маълум қилинган. “2020 йилдаги…

Батафсил...

Ҳуқуқшунослар “Кампиробод” ва “Азаттиқ” иши материалларини таснифлашда қонунлар бузилганини даъво қилмоқда

«Адолат» юридик клиникаси “Қирғизистон Республикаси давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун нормаларининг мамлакатда қўлланилишини таҳлил қилди. Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқ стандартлари ва Қирғизистон Республикасининг миллий қонунчилиги нафақат одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқини, балки очиқ суд муҳокамасини ҳам кафолатлайди. Шу билан бирга, ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш тўғрисидаги ишлар бевосита қонунда кўзда тутилиши лозимлиги таъкидланган. Таҳлил шуни кўрсатадики, мамлакат жиноят-процессуал қонунчилигида жиноят иши…

Батафсил...

Пул ювишда тергов қилинаётган Хабибула Абдуқодир Қирғизистондаги йирик инвестор деб топилди

Тадбиркор Ҳабибула Абдуқодирга алоқадор компаниялар Бишкекда йирик меҳмонхона ва масжид қуриши маълум бўлди. Садир Жапаров 10 март куни собиқ Норин ресторани ўрнига беш юлдузли меҳмонхона, бизнес марказ, турар-жой ва савдо майдончаларини ўз ичига олган кўп функцияли мажмуа ҳамда Орто-Саи қишлоғида 20 минг кишилик масжид қурилиши учун капсула қўйди. Президент матбуот хизмати эълон қилган сурат ва видеода пул ювиш ва контрабанда…

Батафсил...

Қирғизистонда Рамазон 23 мартдан бошланади

Қирғизистонда муқаддас Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди. Диний бошқарманинг қайд этишича, санада бир кунга – янги ойга мос равишда фарқ бўлиши мумкин. Муқаддас Рамазон ойининг бошланиши билан мусулмонларнинг рўзаси ҳам бошланади ва у 30 кун давом этади. Рамазон ойи Ҳайит байрами билан тугайди. Ислом дини қоидаларга кўра, рўза тутиш вақтида мусулмонлар кундузи…

Батафсил...

Бишкекда тадбиркорлар яна назорат-касса машинасига қарши намойиш ўтказишмоқда

10 март куни Бишкекнинг Горкий майдонида назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланишга қарши бўлган Талас ва Иссиқкўл вилоятлари тадбиркорлари иштирокида митинг бўлиб ўтмоқда. Азаттиқ мухбирининг хабар қилишича, митингга йиғилган 400га яқин одам патент тизимини тўхтатиш ва НКМни жорий этишга 5 йиллик мороторий қўйишни талаб қилмоқда. Талас вилоятидан келган тадбиркорлардан бири Медетбек Суюнбоевнинг айтишича, “намойишчилар ортида ҳеч ким йўқ”, йиғилганлар солиқ сиёсатида режалаштирилган…

Батафсил...

Наманганда қирғизистонликни гаровда сақлаган икки киши қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизматининг 10 март куни маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида қирғиз фуқаросини ўғирлаганликда ва гаровда сақлаганликда гумонланган икки шахс қўлга олинди. Уларни қўлга олиш жараёни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда амалга оширилган. Расман билдирилишича, Қирғизистон фуқароси О.Т.Т., беш ой олдин, яъни ўтган йилнинг октябрида ўғирлаб кетилган ва ўшандан бери гаровда ушлаб турилган. Бу ҳақда 28 февралда Қирғизистон…

Батафсил...

“Кампиробод иши” доирасида шаҳар суди етти кишини қамоқда қолдирди

9 март куни Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” бўйича “оммавий тартибсизликлар уюштирганликда” гумон қилинганларнинг бир қисмини ҳибсда қолдиришга қарор қилди. Бишкек суди матбуот хизматига кўра, сиёсатчилар Бектур Асанов, Азимбек Бекназаров, Жениш Молдокматов, фаоллар Оқилбек Айтбоев, Рита Карасартова, Али Шабдан, Темир Маҳмудовлар 20 апрельга қадар Бишкекдаги 1 сонли тергов изоляторида сақланади. 15—17 февраль кунлари Бишкекнинг Первомайский туман суди “Кампиробод иши” бўйича…

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати раҳбари Ақилбек Жапаров Ўзбекистонга сафар қилмоқда

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров 8 март куни хизмат сафари билан Ўзбекистонга борган. Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотига кўра, Жапаров сафар давомида Ўзбекистоннинг ҳудудларида жойлашган ишлаб чиқариш ва илмий-техник корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, мулозимнинг Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашиши кутилмоқда. “Ақилбек Жапаров Жиззах вилоятининг Манас қишлоғида яшовчи этник қирғизлар билан ҳам учрашиш ниятида”, дейилган ҳукумат хабарномасида. Қайд этилишича, бу…

Батафсил...

Маъмурий суд Азаттиқ сайтларининг блокировка қилинишнинг ноқонунийлиги ҳақидаги даъвосини рад этди

7 март куни Бишкек маъмурий суди Азаттиқ Медиа компаниясининг Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг веб-сайтларни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, суд Азаттиқ Медиа адвокатларини даъвони қондиришни рад этишга қарор қилди. Азаттиқ мухбирининг сўзларига кўра, учрашув чоғида Маданият вазирлиги вакиллари “Настоящего времени”нинг қуролли тўқнашув ҳақидаги видеоматериалини мувозанатли деб…

Батафсил...

Душанбеда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича навбатдаги музокаралар бўлиб ўтади

10-16 март кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг чегара масалалари бўйича учрашувлари бўлиб ўтади. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Бишкекни тарк этувчи гуруҳ таркибини тасдиқлади ва ҳукуматнинг чегарадаги вакили Назирбек Борубаевни унга раҳбар этиб тайинлади. 3-9 февраль кунлари Бишкекда қирғиз-тожик чегараси бўйича навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати “Дўстлик ва ўзаро англашув руҳида ўтган учрашув…

Батафсил...

“Кампиробод иши”: фаоллар ҳибсдаги аёллар юзасидан расмийларга мурожаат қилишди

Поделиться  Print Бир қатор фуқаролик фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар Кампиробод иши бўйича ҳибсда сақланаётган аёлларни уй қамоғига озод этишни сўраб расмийларга мурожаат қилишди. Уларнинг таъкидлашича, суд эҳтиёт чорасини танлашда аёлларнинг ёши, жамиятга хизматлари, фарзандларининг борлиги ва доимий яшаш жойини ҳисобга олмаган. Мурожаат муаллифлари Гулнора Жўрабоева, Клара Сооронқулова, Рита Карасартова ва Асия Сасиқбоевани уй қамоғига озод қилишга чақирган. Февраль ойида…

Батафсил...

Ақилбек Жапаров: Бозорларда НКМлардан мажбурий фойдаланиш муддати кечиктирилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси Раиси Оқилбек Жапаров “Ала-Тоо 24” телеканалига берган интервьюсида амалдаги солиқ сиёсати ҳақида гапирди. Жапаров тадбиркорларга 10 мингга яқин НКМ (назорат-касса аппарати) бепул берилаётгани, 20 минг дона назорат-касса машинаси харид қилиш учун маблағ ажратилганини айтди. “Биз бозордаги савдогарларга 1 апрелга қадар назорат-касса машинасидан фойдаланмасликка рухсат бердик. Агар керак бўлса, биз саналарни кўчириш имкониятини кўриб чиқамиз. Лекин биз бир йил…

Батафсил...
1 2 3