Бишкек суди “Кампиробод иши”дан махфийлик муҳрини олиб ташлади

Бишкек шаҳар суди адвокат Кантемир Турдалиевнинг “Кампиробод иши”ни давлат сири тоифасига киритган ИИВ терговчиси устидан берган шикоятини қисман қаноатлантирди.

Адвокат Кантемир Турдалиевга кўра, у ҳалигача суд қарорини олмаган. Адвокат, шунингдек, давлат сири бўлмаган жилдлардан махфийлик мақомини олиб ташлаш кераклигини таъкидлади.

“Тергов давлат сири бўлган иш материалларини махфийлаштиришга ҳақли. Мен ишнинг барча материалларини терговнинг бутун даври учун таснифлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида шикоят қилдим. Суд шикоятимни қаноатлантирди”, – дейди Турдалиев.

Адвокатнинг таъкидлашича, эндиликда иш бўйича барча суд мажлислари давлат сирини ўз ичига олган материаллардан фарқли ўларов очиқ режимда ўтказилиши лозим.

2022 йил октябрь ойида Ички ишлар вазирлиги 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаолларни “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”да гумон қилиб ҳибсга олди. Февраль ойида “Кампиробод иши” бўйича айбланувчиларнинг ҳибсга олиш муддати 2023 йилнинг апрелига қадар узайтирилган эди.

Январь ойи ўрталарида ИИВ “Кампиробод иши” бўйича махфийлик муҳри қўйгани маълум бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ