Душанбеда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича навбатдаги музокаралар бўлиб ўтади

10-16 март кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг чегара масалалари бўйича учрашувлари бўлиб ўтади.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Бишкекни тарк этувчи гуруҳ таркибини тасдиқлади ва ҳукуматнинг чегарадаги вакили Назирбек Борубаевни унга раҳбар этиб тайинлади.

3-9 февраль кунлари Бишкекда қирғиз-тожик чегараси бўйича навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати “Дўстлик ва ўзаро англашув руҳида ўтган учрашув якунлари бўйича тегишли баённомалар имзоланганини” хабар қилди. Шунингдек, навбатдаги навбатдаги йиғилиш Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтиши айтилди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 километрни ташкил қилади. Икки давлат президентлари 664 километр ҳақида умумий фикр мавжудлигини тасдиқладилар. Чегара ҳали аниқланмагани боис турли қуролли тўқнашувлар, инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган фожиали воқеалар содир бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ