“Кампиробод иши”: фаоллар ҳибсдаги аёллар юзасидан расмийларга мурожаат қилишди

Бир қатор фуқаролик фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар Кампиробод иши бўйича ҳибсда сақланаётган аёлларни уй қамоғига озод этишни сўраб расмийларга мурожаат қилишди.

Уларнинг таъкидлашича, суд эҳтиёт чорасини танлашда аёлларнинг ёши, жамиятга хизматлари, фарзандларининг борлиги ва доимий яшаш жойини ҳисобга олмаган. Мурожаат муаллифлари Гулнора Жўрабоева, Клара Сооронқулова, Рита Карасартова ва Асия Сасиқбоевани уй қамоғига озод қилишга чақирган.

Февраль ойида суд Кампиробод иши бўйича айбланувчиларнинг аксариятини ҳибсга олиш муддатини 20 апрелгача узайтирди. Айни пайтда Орозайим Нарматова, Перизат Суранова, Нурлан Асанбеков, Талантбек Эшалиевлар уй қамоғида қолишмоқда.

2022 йил октябрь ойида Ички ишлар вазирлиги 30 га яқин сиёсатчи ва фаолни “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”да гумон қилиб ҳибсга олди. Жамият ва оммавий ахборот воситаларида буни “Кампиробод иши” деб аташган. Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори бўйича позицияси ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этгани учун таъқиб қилиш, деб ҳисоблайди.

17 декабрь куни «Кабар» давлат газетасига берган интервьюсида Садир Жапаров “Кампиробод иши”га изоҳ берар экан, маҳбуслар “халқни безовта қилгани” ва “давлат тўнтариши” уюштирмоқчи бўлганини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ