Қирғизистонда Рамазон 23 мартдан бошланади

Қирғизистонда муқаддас Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.

Диний бошқарманинг қайд этишича, санада бир кунга – янги ойга мос равишда фарқ бўлиши мумкин.

Муқаддас Рамазон ойининг бошланиши билан мусулмонларнинг рўзаси ҳам бошланади ва у 30 кун давом этади. Рамазон ойи Ҳайит байрами билан тугайди.

Ислом дини қоидаларга кўра, рўза тутиш вақтида мусулмонлар кундузи еб-ичишдан, ўйин-кулгидан тийилади, спиртли ичимликлар ичиш, ёмон сўзларни ишлатиш эса ман этилади.

Мамлакат мусулмонлари диний бошқармаси ҳар йили Рамазон ойида эҳсон миқдорини белгилаб беради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ