Вазирлар Маҳкамаси Бишкек ҳокимининг тўғридан-тўғри сайланишига қарши чиқди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Бишкек ҳокимининг тўғридан-тўғри сайловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши чиқди. Бу ҳақда 14 март куни бўлиб ўтган йиғилишда депутат Жанарбек Акаев маълум қилди.

Депутат “Маҳаллий давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Пойтахтнинг мақоми тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф қилди.

Акаевга кўра, Вазирлар Маҳкамасида тўғридан-тўғри сайловлар беқарорликка олиб келиши мумкинлигини маълум қилинган.

“2020 йилдаги октябрь воқеаларидан кейин Бишкекда бугунга қадар 8 та ҳоким ўзгарди. Қисқа вақт ичида яна 4 таси алмашди. Тўғридан-тўғри сайловлар, аксинча, барқарорликка олиб келади, чунки ҳокимни шаҳар аҳолисининг ўзи танлайди”, — деди Акаев.

Агарда ушбу қонун лойихаси қабул қилинса, шаҳар ҳокими сайлови дарҳол эмас, балки Бишкек шаҳар кенгаши ваколатлари тугаганидан кейин ўтказилади, шаҳар ҳокими эса шаҳар кенгаши депутатлари билан биргаликда сайланади.

Муҳокама якунлари бўйича қўмита аъзолари қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.

Мамлакат парламентининг «Альянс» фракцияси ўтган йили ноябрида Бишкек мерини тўғридан-тўғри сайлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. 2021 йил октябргача шаҳар ҳокимлари шаҳар кенгаши депутатлари, номзодлар фракциялар ва бош вазир томонидан кўрсатилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ