Қирғизистонда 14 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

Талас туманининг Орол қишлоғида 14 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Талас вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

16 март куни бўлимга жабрланувчининг қариндошлари ариза билан мурожаат қилган, дейилади милиция хабарида. Аризага кўра, 27 январь куни Орол қишлоғида яшовчи фуқаро 2009 йилда туғилган қизни машинасига мажбурлаб чиқариб, кейин зўрлаган.

“Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 154 моддаси (Зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки экспертиза давомида биз гумонланувчининг 2001 йилда туғилган эркак эканлигини аниқладик”, — дейилади расмий хабарда.

Талас вилояти ИИБ гумондорни қўлга олган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йилда Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноий иш қўзғатилган.

2022 йил август ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Унга кўра, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш муддати ва жарима миқдори оширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ