АҚШда қирғизистонлик Рабихон Сайдерс (собиқ фамилияси Ҳасанова) ўлими юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Айбланувчи – марҳумнинг эри Хэп Сейдерс. Пенсильвания штатидан яшаган 53 ёшли Рабихон 2012-йилнинг март ойида бедарак йўқолган. Кейинчалик қизи полицияга мурожаат қилган. Суриштирув жараёнида Рабихон яшаган уйдаги печкадан кул ва суяклар, қон излари топилган. Шу билан бирга, унинг йўқолгани ҳақидаги версия ҳам кўриб чиқилган эди. Суриштирув ишлари…
Батафсил...Oy: Sentabr 2020
Қирғизистондаги 70 мактаб аввалги тартибда ишлаяпти
Қирғизистоннинг турли ҳудудларидаги 70 мактаб нормал тартибда ишлаяпти. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова хабар берди. Унга кўра, Интернет мавжуд бўлмаган ва тожливирус хавфи бўлмаган ҳудудларда ўқувчилар мактабга аввалгидек қатнаб ўқишмоқда. У ҳудудларда аҳоли камлиги ва ўқувчиларнинг соғлиғи учун ҳеч қандай хавф йўқлиги сабабли рухсат берилган. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда эпидемиологик вазият унчалик яхши бўлмаган йирик шаҳарларда мактабга…
Батафсил...COVID-19 касаллигидан яна 252 бемор соғайди
Қирғизистонда охирги сутка давомида COVID-19 касаллигидан бир киши вафот этди. У Боткен вилоятида қайд қилинган. Республика штабининг маълумотларига кўра, 4 сентябр ҳолатига кўра 92 та янги тожливирус касаллиги қайд этилган. Бишкекда – 12 ҳолат, Ўш шаҳрида – 2, Чуй вилоятида – 7, Ўш вилоятида – 15, Талас вилоятида – 1, Норин вилоятида – 6, Иссиқкўл вилоятида – 32, Жалолобод вилоятида…
Батафсил...Тўғуз-Тўрадаги йўлда саккиз киши ҳалок бўлди
Бугун, 4 сентябр куни Тоғуз-Тўра туманининг Қазарман овули Тағай пунктида содир бўлган автоҳалокат натижасида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, соат 09:00 атрофида «Ауди А6» русумли автомобил «ХОВО» русумли юк машинаси билан тўқнашган. Фалокат натижасида 6 эркак ва 2 аёл вафот этди (исмлари тасдиқланмоқда). Воқеа жойига Тўғуз-Тўра туман ёнғин-қутқарув бўлими қутқарувчилари етиб келиб,…
Батафсил...Иссиқкўлда ўтказилган «Мак-2020» операциясида 208 тонна наша йўқ қилинди
Иссиқкўл вилоятида гиёҳвандликка қарши «Мак-2020» операцияси ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Тадбир давомида июндан сентябргача жами 208 тоннадан зиёд ёввойи наша йўқ қилинди. Баъзи ҳудудларда кимёвий ва механик усуллардан фойдаланилган, баъзи жойларда улар қўл билан узилган. 42 гуруҳ ушбу ҳудуддаги 60 минг гектардан зиёд майдонни ўрганиб чиқди ва 380 гектар наша ўсаётганини аниқлади. «Мак-2020» операцияси ноқонуний…
Батафсил...Сайлов 2020: Қирғизистонда сайловолди ташвиқотлари бошланди
Бугун, 4 сентябрдан бошлаб Қирғизистонда парламент сайловлари учун сайловолди ташвиқоти расман бошланди. Марказий сайлов комиссияси жами 15 партиядан номзодларни рўйхатга олди. Икки партия – «Бутун Қирғизистон» ва «Актив» рўйхатдан ўтказилмаган. Бугун томонлар ўртасида сайлов бюллетенидаги ўз ўрнини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Олий Кенгашга сайловлар 4-октабрга белгиланган. Мамлакат бўйлаб 2464, чет элда эса 44 сайлов участкаси ташкил этилди.
Батафсил...Фуқаролар 19-сентябргача биометрик маълумотларини топширишлари керак
Қирғизистонда 495 минг фуқаро биометрик маълумотларини ҳали топширмаган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Акрам Мадумаров Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Қирғизистонда 3 миллион 451,4 минг сайловчи бор. Биометрик маълумотларини топширмаган фуқаролар 4-октабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда овоз бера олмайди. Шу боис, фуқаролар 19 сентябргача биометрик маълумотларини топширишлари ва ўзини рўйхатдан текширишлари керак. Акрам Мадумаров республика сайлов…
Батафсил...МСК 15 партияга сайловларда қатнашишга рухсат берди
Марказий сайлов комиссияси (МСК) 4-октабр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қатнашиш учун ариза берган 17 партиянинг 15 тасини расмий равишда рўйхатдан ўтказди. Улар: «Мекен Ынтымагы»; – Ватан бирдамлиги; «Мекенчил»; – «Ватанпарвар»; «Ыйман Нуру»; – «Иймон нури»; «Чоң Казат»; – «Буюк Ғазот»; «Реформа»; – «Ислоҳот»; «Республика»; – «Республика»; «Социал-демократтар»; – «Социал-демократлар»; «Биримдик»; – «Бирлик»; «Мекеним Кыргызстан»; – «Ватаним Қирғизистон»; «Ордо»; –…
Батафсил...«Унаа» компанияси директорининг ёрдамчиси 2000 доллар пора билан ушланди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати Давлат рўйхатга олиш хизматининг тасарруфидаги «Унаа» ташкилотининг айрим ходимлари коррупция схемасини уюштирганлигини фош қилди. Улар ҳудудий идоралар ходимларидан меҳнат шартномаларини ҳеч қандай тўсиқсиз узайтириш учун пул талаб қилишган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 3 сентябр кунги тадбир давомида «Унаа» директори ёрдамчиси И.Р. Р ўз кабинетида 2000 доллар пора…
Батафсил...Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги биносида ёнғин содир бўлди
Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 2 сентябр куни соат 22:00 атрофида содир бўлган. Консуллик маълумотларига кўра, ёнғин ўз вақтида ўчирилган ва жиддий зарар кўрилмаган. Расмийлар ёнғин сабабларини текширмоқда. Бугун электр қуввати йўқлиги сабабли консуллик ёпилди.
Батафсил...Қирғизистонликларнинг 70 фоизи Интернетга улана олади
Қирғизистон аҳолисининг 99% уяли алоқага эга, шундан 70% Интернетга уланганиш имкониятига эга. Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси Халқаро Интернет куни муносабати билан тарқатди. Ҳисоботга кўра, мамлакатда 15 ёшдан катта одамлар Интернетдан фойдаланадилар. Уларнинг энг фаоллари 15-28 ёшдагилардир. Қирғизистонда уяли алоқа ўтган асрнинг 90-йилларида пайдо бўлган. 1969 -йили 2-сентябрда АҚШнинг Калифорния Университетида параллел компютерлар биринчи марта муваффақиятли маълумот алмашишди. Шу сабабли…
Батафсил...Россия яна учта давлат билан парвозларни тиклади
Россия Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Малдив оролларига парвозларни тиклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Шу кунгача Туркия, Абхазия, Танзания, Черногория, Хорватия, Белоруссия, Буюк Британия, Сербия, Швейцария, Болгария, Куба, Доминикан Республикаси ва Мексика россияликлар учун ўз чегараларини очиб беришган. Бироқ, чегарадан ўтиш қоидалари ҳар бир мамлакатда ҳар хил: айрим давлатларда COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома керак бўлса, баъзиларига 2 ҳафталик…
Батафсил...Қирғизистонда 3 сентябрь куни 99 кишида тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 3 сентябрь ҳолатига кўра COVID-19 касаллигининг 99 янги ҳолати қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, Бишкекда – 17 та, Ўшда – 2 та, Чуй вилоятида – 3, Ўш вилоятида – 11, Талас вилоятида – 6, Норин вилоятида – 4, Иссиқкўл вилоятида – 16, Жалолободда – 20, Боткен вилояти – 20 та ҳолат қайд этилган. Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий…
Батафсил...Россия сентябрда қайси давлатлар билан ўз чегараларини очади?
Россия ҳукумати халқаро парвозни тўхтатиб қўйди ва 27 март куни ўз чегараларини чет элликлар учун ёпди. Бу тожливирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиш мақсадида қилинган. 1 августдан бошлаб, Россияда ҳаво қатнови қисман тикланди. Кейин Буюк Британия, Танзания ва Туркия билан чегараларини очди. Анқара ва Истанбул каби Туркиянинг бир қанча шаҳарларига парвозлар ҳам тикланди. Шу кундан бошлаб Россия ва Абхазия ўртасида ҳаракатланиш чекловлари…
Батафсил...Қирғизистон 5 ой давомида Туркманистон билан савдо ҳажмини икки бараварга оширди
Жорий йилнинг январ-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлама товар айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019-йилнинг январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Қирғизистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси январь-май ойларида 6,1 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 2 баравар кўпдир. Дастлабки беш ойда (январь-май)…
Батафсил...Япония Қирғизистонга 4,7 миллион доллар миқдорида грант ажратади
Япония Қирғизистонга 4,7 миллион доллар (500 миллион иен) миқдорида грант ажратади. Ушбу келишув парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси томонидан маъқулланди. Маълумотларга кўра, тушган маблағ тиббий ускуналар сотиб олишга сарфланади. “Соғлиқни сақлаш соҳасида маблағ етишмаслиги сабабли, замонавий ва юқори технологияли диагностик тиббий ускуналар етишмаслиги кузатилмоқда. Шу сабабли, соғлиқни сақлаш ташкилотларида тиббий хизматларнинг сифати ва мавжудлигини ошириш мақсадида Қирғизистон Республикаси ҳукумати замонавий…
Батафсил...МСК: Тўрт партия расмий рўйхатдан ўтказилди
Марказий сайлов комиссияси ҳужжатларини қабул қилган 16 партиядан тўрттасини расмий равишда рўйхатдан ўтказди. Қарор МСКнинг 2-сентябр куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида қабул қилинди. Ишчи гуруҳ партиялар номзодларини аниқлайди ва агар улар қонун талабларига жавоб берса, уларни комиссияга тавсия қилади. Агар комиссия бир овоздан маъқулласа, партия расмий рўйхатдан ўтказилади. 2-сентябдаги йиғилишда ишчи гуруҳ комиссияга «Ата Мекен», «Бир бўл», «Замандаш» ва Афғонистон…
Батафсил...Ўшда сосиска еган ёш бола вафот этди
Ўш шаҳрида 3 ёшли боланинг томоғига сосиска тиқилиб қолиши натижасида вафот этди. Ушбу маълумотни Ўш вилоятлараро болалар шифохонаси раҳбарининг ўринбосари Кутпидин Бекқўзуев тасдиқлади. Унга кўра, болани касалхонага етказишганида ўта оғир аҳволда бўлган. «Улар касалхонамизга 1-сентябр куни кечқурун олиб келишган. Бола 3 ёшда эди. У сосиска еяётганида томоғига тиқилиб қолган. Биз иложи борича қўлдан келган тиббий ёрдамни кўрсатдик. У бугун, 2…
Батафсил...Агар ҳақиқий дарс бошланса, қайси синфнинг ўқувчилари биринчи навбатда мактабга боради?
Ҳақиқий тартибдаги ўқитишга ўтиш учун бир нечта вариант мавжуд, деди Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова «Ала-Тоо 24» телеканалининг эфирида. Унга кўра, 1-синф ўқувчиларига масофавий форматда дарс беришнинг иложи йўқ эди. Чунки уларда ҳали ўқиш қобилиятини шаклланмаган. Шунинг учун уларни реал тарзда ўқитишга қарор қабул қилинган. «Агар вазият барқарор бўлса, меннинг фикримча ва биздаги вариантлар бўйича биринчи бўлиб мактабга…
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидаги чекловлар бекор қилинди
Бугун, 2 сентябр куни Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидаги чекловлар бекор қилинди. Бу транспорт воситаларига ҳам тегишли, дея хабар қилди. Давлат чегара хизмати матбуот хизмати. Энди ҳар икки мамлакат фуқароларига чекловларсиз рухсат берилади. Бироқ, санитария-эпидемиология талаблари бажарилиши керак. «Сўнгги 14 кун ичида Қирғизистонда бўлганлар ёки охирги 72 соат давомида ПЦР текширувидан ўтган одамлар Ўзбекистонга киришда карантин остига олинмайди.…
Батафсил...