Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 2 сентябр куни соат 22:00 атрофида содир бўлган.
Консуллик маълумотларига кўра, ёнғин ўз вақтида ўчирилган ва жиддий зарар кўрилмаган. Расмийлар ёнғин сабабларини текширмоқда.
Бугун электр қуввати йўқлиги сабабли консуллик ёпилди.