Қирғизистонда 3 сентябрь куни 99 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 3 сентябрь ҳолатига кўра COVID-19 касаллигининг 99 янги ҳолати қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, Бишкекда – 17 та, Ўшда – 2 та, Чуй вилоятида – 3, Ўш вилоятида – 11, Талас вилоятида – 6, Норин вилоятида – 4, Иссиқкўл вилоятида – 16, Жалолободда – 20, Боткен вилояти – 20 та ҳолат қайд этилган.

Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 44135 тага етди.

Айни пайтда касалхоналарда 613 киши, амбулатория шароитида 4796 киши даволанмоқда. Сўнгги 24 соат ичида вирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери 1058 бемор тожливирусдан вафот этди. 39 минг 174 киши даволанди.

COVID-19  бир кун ичида тиббиёт ходимлари орасида қайд қилинмаган. 1 ходим шифо топди, уй карантинидаги 9 нафар тиббиёт ходими ҳам соғайди  .

COVID-19 вирусини 3136 тиббиёт ходими юқтириб олган, улардан 2506 нафари соғайган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ