Ўшда сосиска еган ёш бола вафот этди

Ўш шаҳрида 3 ёшли боланинг томоғига сосиска тиқилиб қолиши натижасида вафот этди. Ушбу маълумотни Ўш вилоятлараро болалар шифохонаси раҳбарининг ўринбосари Кутпидин Бекқўзуев тасдиқлади.

Унга кўра, болани касалхонага етказишганида ўта оғир аҳволда бўлган.

«Улар касалхонамизга 1-сентябр куни кечқурун олиб келишган. Бола 3 ёшда эди. У сосиска еяётганида томоғига тиқилиб қолган. Биз иложи борича қўлдан келган тиббий ёрдамни кўрсатдик. У бугун, 2 сентябр куни вафот этди. Болага анча вақтгача нафас етмай қолган экан », – деди шифокор.

Ушбу маълумот Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан бевақт ўлим сифатида рўйхатдан ўтказилди.

“Боланинг ота-онаси уни суд экспертизасига топширишдан бош тортди. Улар ҳеч кимга қарши шикоятларимиз йўқ  дея, болани олиб кетишди. У 1-сентябр куни кечқурун Ўш вилоят болалар касалхонасига ётқизилган », – дейилади милиция хабарида.

Шунингдек, Ўш вилоят касалхонасида оқ қон билан касалланган 2,5 ёшли бола вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ