Россия яна учта давлат билан парвозларни тиклади

Россия Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Малдив оролларига парвозларни тиклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Шу кунгача Туркия, Абхазия, Танзания, Черногория, Хорватия, Белоруссия, Буюк Британия, Сербия, Швейцария, Болгария, Куба, Доминикан Республикаси ва Мексика россияликлар учун ўз чегараларини очиб беришган.

Бироқ, чегарадан ўтиш қоидалари ҳар бир мамлакатда ҳар хил: айрим давлатларда COVID-19  йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома керак бўлса, баъзиларига 2 ҳафталик карантин қўлланилади.

Пандемия натижасида Россия 27 март куни бошқа мамлакатларга парвозларни тўхтатган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ