COVID-19 касаллигидан яна 252 бемор соғайди

Қирғизистонда охирги сутка давомида COVID-19 касаллигидан бир киши вафот этди. У Боткен вилоятида қайд қилинган.

Республика штабининг маълумотларига кўра, 4 сентябр ҳолатига кўра 92 та янги тожливирус касаллиги қайд этилган.

Бишкекда – 12 ҳолат, Ўш шаҳрида – 2, Чуй вилоятида – 7, Ўш вилоятида – 15, Талас вилоятида – 1, Норин вилоятида – 6, Иссиқкўл вилоятида – 32, Жалолобод вилоятида – 3, Боткен вилоятида – 14 ҳолат.

Мамлакатда тожливирус билан қайд қилинганларнинг умумий сони 44 минг 227 кишига етди.

Айни пайтда касалхоналарда 584 бемор даволанмоқда, 4614 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

Бир суткада 252 бемор COVID-19 дан соғайди. Шундай қилиб, тожливирус билан касалланган 39 минг 426 киши бутунлай соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ